2018 йил 16 май куни ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилади. Ушбу танловда Тошкент ислом институтидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёсов иштирок этади. “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси”га 1-даражали диплом, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти ва телевизор совға қилинади. Эслатиб ўтамиз, уч йиллик педагогик тажрибага эга ўқитувчилар иштирок этадиган ушбу кўрик-танловда 4 та йўналиш бўйича билимлар синовдан ўтказилади. Натижаларни кўрик-танлов якунида эълон қиламиз. 1 114
Дарҳақиқат араб ёзуви ислом динининг маънавий-маърифий ҳамда маданий тараққиётида улкан ўрин тутади. Ушбу ёзувнинг график асослари бир хил бўлишига қарамай ундаги ҳарфлар шакл жиҳатдан турли услубларда битилади. Шунинг учун, китоб кўчириш ўша даврда энг нуфузли ҳунар, ҳатто, санъат сифатида баҳоланган. Бу ҳунар эгалари хаттот ёки котиб деб аталган ва моҳир котиб қалами билан ёзилган ҳар бир битик бебаҳо хаттотликни санъат даражасига кўтарган. Жорий йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Абул Қосим” мадрасаси биносида Хаттотлик бўйича мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бошланди. Унда юртимиздан етишиб чиққан машҳур хаттотларининг Аллоҳнинг муқаддас китоби Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар битилган хат турлари ва улардаги оддий инсон бир қарашда англай олмайдиган нафис маъно ва шакллари акс этган асарлари намойиш этилди. Мазкур мусобақада институтимизнинг 1“З”-курс талабаси Ҳабибова Зилола 3-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бўлиб ўтди. 1 157
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланди. Олимпиаданинг очилишида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, бўлими мутахассислари А.Дўстматов, С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва иштирокчилар қатнашдилар. Олимпиада белитлари иштирокчи талабалар гувоҳлигида муҳрланган махсус конвертлардан олинди ҳамда синов жараёнлари ижодий имтиҳонлар учун мўлжалланган аудиторияларда давом этди. Ягона олимпиадада талабалар қуйидаги фанлардан ўз билимларини синовдан ўтказдилар: – Маънавият ва маърифат (ижодий имтиҳон); – Араб тили (ижодий имтиҳон); – Фиқҳ (тест); – Қуръон ва тажвид (тест); – Тарих (тест); 1 183
Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида. Институтда Олимпиадани ўтказиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, меҳмонлар учун Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 9 та ўрта махсус ислом билим юртларида ўтказилган дастлабки босқичда ғолиб бўлган битирувчи курс талабалари ушбу олимпиадада ўз билимларини синаб кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. Натижаларни Олимпиада якунида эълон қиламиз. 997