Бандаларини ўзаро муомалаларини ҳалол йўллар билан амалга ошириш ва ҳаром йўллардан четланишга амр қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Умматига бир-бирлари билан бўладиган муомалаларини батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин! Муқаддас динимиз ҳаёти дунёда ҳалол пок яшаш, ҳалол йўллар билан ризқ топиш, ибодатларни ўз вақтида бажариш ва инсонлар билан ҳусни-хулқ, адолат, ва ростгўйлик асосида ҳаёт кечиришга буюради. Ҳамда заррача миқдорда гуноҳ, адолатсизлик ва зулм қилишдан қаттиқ қайтаради. Маълумингизки, инсоннинг Роббиси билан боғланиши ибодат ҳисобланса, бир-бирлари билан ўзаро алоқаси эса муомалот ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзига қилинадиган ибодатни гўзал бўлишини талаб қилганидек, Бандалари бир-бирларига ҳам гўзал хулқ ила муносабатда бўлишга амр қилди. Олди-берди масалаларида эса бир-бирининг ҳуқуқини риоя қилиш ва ҳалол йўллар билан муомала қилишга буюрди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ ۚ Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизни молларини ботил йўл билан еманглар, магар ўзаро розилик асосида тижорат бўлса, майли”, (“Нисо” сураси, 29 – оят)”. Бировнинг молини ботил – ҳаром йўл билан ейишга рибо, порахўрлик, зулм ила тортиб олиш, коҳинлик ила пул топиш, ёлғондан гувоҳлик бериш, ўғрилик, товламачилик, алдамчилик – фирибгарлик ва бошқалар киради. Ояти каримадаги “еманглар” деган амр фақатгина ейиш ёки ичишга чекланиб қолган эмас, балки ноҳақ ўзлаштириб олиб, ҳар қандай услубда фойдаланиш тушунилади. Ўзлаштириб олишдан одатда ейиш мақсад қилингани учун ояти каримада шу лафз билан ишлатилди. Бундай йўл билан тановул қилиш, шубҳасиз ҳаром. Шариатда қатъий таъқиқланган. Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралари олдида жанжал овозини эшитиб, ташқарига чиқдилар ва дедилар: “Мен ҳам бир инсонман. Менинг ҳузуримга ҳақ талашиб, даъво билан келиб турасизлар. Балки бирингиз бошқангиздан сўзга чечангроқ бўлиб чиқарсиз ва мен уни рост гапиряпти, деб, шунга қараб ҳукм чиқараман. Лекин билиб қўйингки, мен кимга бирор мусулмоннинг ҳаққини олиб бераётган бўлсам, ўша нарса дўзахнинг бир чўғидир. Хоҳлаган уни олсин, хоҳламаган уни олмасин” (Имом Бухорий ривояти). Фириб луғатда –алдамчилик, йўлдан оздириш, кишини қасддан тойилтириш, қўлга тушуриш, чув тушуриш, ҳийла-найранг, макрга ишлатилади. Фирибгар эса – алдовчи, товламачи, макру ҳийла билан шуғулланувчи, ҳийлагар одамдир. Фириб умумий ҳолда ёлғон турига кириб, бир қанча ҳолатларда намоён бўлади. Байдаги фириблар: 1. Тарозидан уриб қолиш. Бу жуда оғир жиноятлардан бўлиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَيْلٌ لِلْمُطَفِّفِينَ ثُمَّ إِنَّهُمْ لَصَالُو الْجَحِيمِ “Ўлчовдан уриб қолувчиларга вайл бўлсин. … сураниннг давомида “Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир”, деб марҳамат қилади (“Мутоффифун” сураси, 1-16 оятлар).” Шунингдек Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир уюм таом (буғдой) олдидан ўтдилар ва қўлини унинг ичига солиб кўрдилар, шунда қўли нам бўлди. У зот: “Эй таом эгаси! Бу нима?!” дедилар. “Ёмғир тегиб қолганди, эй Аллоҳнинг расули”, деб жавоб берди. “Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!” дедилар” (Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривояти). 2. Сифатсиз кийим-кечак ёки бошқа ҳар қандай молни жудаям сифатли деб алдаб сотиш. Ўзи аслида унинг моли сифатсиз, бир-икки марта кийсангиз ёки ишлатсангиз яроқсиз ҳолга келиб қоладиган бўлади-ку, у уни сифатли деб мақтаб, алдаб сотади. 3....
Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 13 март куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраевнинг 1 – “А” гуруҳга “Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди. Жўраев Фарҳод очиқ дарсда янги мавзуни Абу Барокат Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Канзул-дақоиқ” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси Д.Абдурахманов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ф.Маманасиров, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, Ҳ.Аманов, М.Муҳаммадсолиҳ ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедра кабинет мудири Урол Назар Мустофо 517
Жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент ислом институти фойесида “Бобохоновлар сулоласини ёд этиб” номли учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, ТИИ Манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, ТИИ Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда 60 нафар 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, уларнинг ўғиллари Зиёвуддинхон, набиралари Шамсиддинхонга бағшида қилинди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этилишида қилган улкан хизматлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ташаббуси ва институт АРМ ижрочилигида муфтийлар сулоласи бўлмиш Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент Ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ва Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохоновларни хотирлаб уларнинг фаолиятига оид китоблар, журналлар ва фотосуратлар жамланмаларини кўргазмаси институт устоз ва талабаларига намойиш қилинди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби ўтганларнинг ҳаққига хусусан дин соҳасига улкан ҳисса қўшган уламоларимизнинг руҳониятларига бағшида қилинди. Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 632
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларини янада такомиллаштириш, синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилганини эълон қилади. 843
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эслаб туринглар» дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Ва яна, Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васалламнинг аёллари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳумо: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг «Аллоҳга ва охират кунига ишонган аёлнинг ўлик учун 3 кундан ортиқ аза тутиши ҳаромдир, фақат ўлган эри учун 4 ой 10 кун аза тутади» деганларини эшитдим дегандилар (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб нозил қилган. Инсонларнинг ҳар бир ҳолатлари ҳақида бу динда мукаммал кўрсатмалар бор, ҳатто бу фоний дунёда сўнги манзилга томон бориш маросимлари, ундаги амаллар ҳақида ҳам фарзлар, суннатлар, вожиблар келган, инсон уларни билмоғи зарурдир. Бунда эса аёллар ҳам тенг ҳисобланиб, аёллар ўзларига хос масалаларга эътибор бермоқлари шарт. Айниқса бугунги кунга келиб аёллар орасида жаноза масалаларида турли бидъатлар кўпайган даврда. Юқоридаги ҳадислардан кўринадики, аза нафақат аёл учун балки эркаклар учун ҳам 3 кундир. Аммо бугунга келиб юртимизнинг баъзи ҳудудларида аза маросимлари шунчалар чўзилиб кетдики, натижа ўлик эгалари умрларини аза маросими учун олган қарзларини тўлаш билан ўтказадилар. Аввало ўлим, маййитни ювиш, кафанлаш ва аза маросимларининг исломдаги меъёрини ёритиб ўтамиз. Ўлим олди ва ўлимдан сўнг маййитнинг яқинлари қиладиган амаллар қуйидагилар: Ўлими яқинлашган кишининг ҳолати – кишининг икки оёғи заифлашади, бурни бироз қийшаяди, юзинг териси чўзилиб икки чаккаси пасаяди. Агар кишида шу ҳолатлар пайдо бўлса, ёнидаги киши суннатга мувофиқ уни ўнг томони ила ётқизиб қўйиш керак. Бунда унинг юзини қибла томон буриш ихтиёр қилинган бўлади. Бунга далил Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳ тўғрисида: «Байтул Ҳаром тирик ва ўлим ҳолатингиздаги қиблангиздир» деганлари (Абу Довуд ривояти). Агар қиблага юзлантиролмаса, оёғини қиблага қилиб қўяди, чалқанча ҳолда ётқизиб, Калималарни қайтариб туради. Ва яна Ёсин сураси ўқиб турилса осон бўлади. Агар жон берса кўзларини юмиб, икки оёғини бўйлаб қўяди, сўнгра дуо қилади. Энг машҳур дуо: «Аллоҳумма яссир аълайҳи амроҳу, ва саҳҳил алайҳи ма баъдуҳу ва асъидҳу би-лиқоика, важаъл ма хорожа алайҳи хойром-мимма хорожа анҳу». Мўминнинг маййит устида 4 та ҳақи бор: маййитни ювиш, кафанлаш, жаноза ўқиш ва дафн қилиш. Маййитни ювишда: бу фарзи кифоя амалдир, агар маййитни ювишга сув топилмаса таяммум қилдирилади. Маййит одамлардан ҳоли жойда сақланади. Аёл кишини аёллар, эр кишини эркаклар ювишади. Ҳаттоки эр ўз аёлини юволмайди, чунки никоҳ ақди узилади, аммо аёл ўз эрини юволади, чунки идда ҳақи бўлгани учун. Маййитни ювувчи киши оқил ва балоғатга етган бўлиши шарт. Шу билан бирга ювувчи киши солиҳ, тақводор, ишончли, жаноза ва ўлим ҳақида яхши биладиган бўлиши керак. Ювишдан аввал фарзи кифоя, деб ният қилмоғи лозим. Ювувчи маййитни эҳтиётлаб, авратларини кўрмаслик учун устига мато ташлаб кийимларини шу ҳолда ечиб олади ва ювишга мўлжалланган тахтага олади. Ювувчи маййитни авратларига қараши жоиз эмас, бунга далил Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: «Сонингни бировга кўрсатма ҳамда тирикнинг ҳам, ўликнинг ҳам сонига қарама» деганларидир (Имом Аҳмад ривояти). Яна ювувчи маййитнинг айбларини ҳеч кимга айтмас даражада омонатли бўлади. Ювишни вожиб қилувчи шартлар: -Маййит мусулмон бўлмоғи, -Маййит тирик туғилганлиги маълум бўлмоғи. Чунки ўлик ва чала туғилган чақалоқлар устида сув қуйиб бир матога ўраб дафн этилади, лекин ювиб жаноза ўқилмайди. -Маййитнинг жасади бутун бўлмоғи лозим, акс ҳолда, кўпроқ қисми ёки ярми боши билан бирга бўлиши керак. -Агар киши сувда...