Time нашри дунёдаги энг нуфузли 20 та аёл номини эълон қилди. Ушбу нуфузли рўйхатдан жой олган аёллар турли соҳаларда фаолият юритишади. Бу йилги рўйхатдан келиб чиқиши асли Сомалидан бўлган америкалик муслима Ильхан Умар хоним ҳам жой олди. Маълумот учун, 34 ёшли Ильхан Умар АҚШ конгрессининг доимий аъзоси ҳисобланади. У конгресс аъзолигига қабул қилинишда Библияга эмас, Қуръони Каримга қўл қўйиб, қасам ичган эди. Ильхан хоним фуқаролик уруши даврида Сомалидан қочиб чиқади ва 5 йил давомида қочоқлар лагерида яшайди. Кейинчалик АҚШнинг Риверсайд шаҳрига келиб, ўқишга киради ва таълим олишни бошлайди. Ҳозирда у аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича сиёсий ташаббуслар марказида ўз меҳнат фаолиятини олиб боради. Унинг фаолияти АҚШнинг “Америка мусулмонлар уюшмаси”, Миннесота штатининг “Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгаши” каби йирик ташкилотлар, шунингдек, бир неча ўнлаб мусулмон ҳамжамиятлари томонидан қўллаб-қувватланади. Илҳом Маърупов тайёрлади (muslim.uz) 523
Улуғ аллома, нафақат Ҳиндистонда балки бутун дунёда шуҳрат қозонган, “Уммат ҳакими” деган улуғ номга сазовар бўлган бу зотнинг тўлиқ исмлари Ашраф Али Таҳонавий ибн Мунший Абдулҳақ ибн Ҳофиз Файз Али ибн Ғулом Фарид Шаҳид ибн Жалол ибн Раҳматуллоҳ ибн Омонуллоҳ ибн Атийқуллоҳ Хатиб ибн Ҳофиз Ҳабибуллоҳ ибн Одам ибн Муҳаммад Жалол ибн Содржаҳондир. У кишининг насаблари ота томонидан иккинчи халифа ва буюк саҳобий ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Она томондан эса саҳоба ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Аллома Ашраф Али Таҳонавий ҳижрий 1280 йил (милодий 1863) Таҳона қишлоғида дунёга келганлар. Таҳона қишлоғи Ҳиндистонннг шимолида жойлашган бўлиб у ердан кўплаб уламолар етишиб чиққан. Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарини устозлари аллома Маҳмуд Ҳасан Девбандийдан ўрганганлар. Зафар Аҳмад Усмоний у киши ҳақида бундай деганлар: “Шайх Таҳонавий мазҳабда ўртаҳоллиги ва мўътадиллиги, шунингдек, ихтилофли масалаларда кенгбағрлиги ва кенг фикрлиги билан ажаралиб турган”. Шу билан бирга Таҳонавий муомалот масалаларида муаммо бўлмаслиги учун тўртта мазҳабнинг бирортасига тўғри келса одамлар бутунлай шариатни ташлаб кетмасликлари учун ўша мазҳаб бўйича фатво берар эдилар. Ҳар бир етук инсон юқори даражага этишида, албатта, унга устоз лозим. Шунингдек, Имом Таҳонавийнинг мана шундай етук даражага етишларида у кишининг устозларининг ўрни жуда катта. Устозлари: Шайх Набил Муҳаммад Яъқуб ибн Мамлук Али Наънутий. У киши Ҳиндистоннинг машҳур уламоларидан бўлиб ҳижрий 1249 йил (милодий 1833) Нанота шаҳрида дунёга келган ва шу ерда ҳижрий 1302 йил (милодий 1984) вафот қилган. Илмни оталари шайх Мамлук Алидан ўрганган. Шунингдек, кейинчалик Девбандда ўқиганлар. Шайх Маҳмуд Ҳасан Девбандий тариқатда етук устозлардан бўлиб, ҳижрий 1268 йилда (милодий 1851) Барилий шаҳрида дунёга келган. Манфаъат Али Девбандий. У киши машҳур фақиҳлардан бўлиб Девбандда туғилиб ўсган. Устозлари Яъқуб ибн Мамук Али Нанутий ва Аҳмад Деҳлавий каби Девбанд устозларидан илм олишган, 1327 йил Конфурда вафот қилган. Абдулали ибн Насиб Али Ҳанафий Миртаҳий. Машҳур уламоларидан саналади. У киши Мерта қишлоғида дунёга келганлар. Муҳаммад Қосим Нанутий, Аҳмад Али Саҳоранфурий Файз Ҳасан Саҳоранфурий ва бошқа кўплаб уламолардан дарс олган. Шайх Мулла Маҳмуд. Таҳонавий у кишидан Ҳадис китобларини ўрганган. Таҳонавий ўз асридаги турли илм соҳаларини мукаммал эгаллаган машҳур олим бўлиб, масалаларни аниқлашда ва далилларни чуқур ўрганишда илм толиблари орасида шуҳрати кенг тарқалган. Таҳонавийнинг етук илми ва маърифатидан фойдаланиш учун мусулмон ўлкаларнинг турли чеккаларидан илм талабидагилар жамоа-жамоа бўлиб ёғилиб келар эди. Улар Таҳонавийнинг илмидан ҳайратланиб, уни қаттиқ ҳурмат қилишарди. Шогирдлари кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий. У киши 1310 ҳижрий йил дунёга келган. Дастлаб Девбандда таҳсил олган. 3 ёшларида оналаридан ажраган. Ҳижрий 1394 йил зулқада ойида вафот қилган. Шайх Ишоқ ибн Латиф Ҳанафий Бардавоний. У зот Бардавон шаҳрида ҳижрий 1283 йилда дунёга келган. Дастлаб устози Мавлавий Муҳаммад Ҳанифдан илм олган. Ҳижрий 1357 йилда Калкуттада вафот қилган. Шайх Аҳмад Али Фатҳфурий. Катта мударрис уламолардан бўлиб ҳижрий 1292 йилда Фатҳфурда дунёга келган. Фатҳфур Лакнао шаҳри яқинида жойлашган. Ибн Сирож Яқин Ҳанафий Курсавий. У киши фиқҳ ва ҳадис илмида катта олим саналади. Лакнао шаҳридаги Курсий қишлоғида дунёга келган. Дастлаб ўз шаҳрида илм олиб сўнгра Девбандга бориб ўқиган. Ҳижрий 1324 йилда Маккада вафот қилган. Шайх Муҳаммад Мустафо Бажнурий. Табобат илмида машҳур бўлган. Дастлаб илмни оталари Саййид Марвон...
Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропорт терминалида намозгоҳ пайдо бўлди. Бу хабарни Kun.uz’нинг бир нечта манбаси тасдиқлади. Аниқланишича, аэропорт терминалининг Б8 бўлимига яқин жойда намоз учун алоҳида жой яратилган. Шунингдек, унинг олдида таҳоратхона ҳам бор. Аэропорт терминалидаги намозгоҳ очилганига эндигина икки кун бўлган. Энди чегара назорат пунктидан ўтган йўловчилар одатдаги ибодатларини аэропорт терминалида ҳам бажариши мумкин. Бундай шароит қўшни мамлакатлардаги халқаро аэропортларда ҳам мавжуд бўлган. Йўловчилардан бирининг айтишича, бундай қулайлик аввалари Умра ва Ҳаж сафарида давомида мавсумий ташкил қилинган. Эндиликда Тошкент аэропортидаги намозгоҳ доимий равишда фаолият олиб боради. Маълумот учун, АҚШдаги 30та йирик аэропортдан 7тасида ана шундай намоз ўқиш учун махсус хоналар ташкил қилинган. kun.uz 383
Шрифт ўлчами Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактабларининг очилиш маросими ўтказилиб, унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этишгани ҳақида хабар берган эдик. 2017 йил 10 ноябрь куни эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Самарқанд вилоятида ташкил этилган Калом ва Ҳадис мактабларининг устоз ва талабалари билан учрашди. Устозга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилди. Шайх ҳазратлари ушбу мактаблар фаолияти ва дарслик адабиётлари билан танишар экан, ушбу ишдан ниҳоятда мамнун экани ва келажакда бу мактаблардан калом ва ҳадис фанлари бўйича етук олимлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. Абдулазиз Мансур дастлаб калом мактаби ўқитувчи ва талабаларининг дарс жараёнини кузатиб, ўзининг қимматли маслаҳат ва таклифларини айтиб ўтди. Жумладан, Шайх ҳазратлари: “Калом мактабида аввало, буюк мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳул Акбар” китобини асл манбадан ўқиётганларингиз ва уни ёдлашни бошлаганларингиз мени жуда ҳам хурсанд қилди. Бизнинг мазҳабимиз ва ақидамизга энг мос ва мўътабар китоб манашу китобдир. Дарсларингиз давомида ушбу китобнинг улуғ алломалар Алийюл Қорий ва Тафтазонийлар томонидан ёзилган шарҳларини ҳам ўқиб боришларингизни маслаҳат бераман. Чунки китобнинг шарҳида жуда кўп масалалар баён этилган. Шунингдек, ушбу китоблар соф араб тилида ёзилган бўлиб, бу сизларга араб тилини энг чиройли услубда ўқиш ва талаффуз қилишингизда катта ёрдам беради” дедилар. Шайх Абдулазиз Мансуров Ҳадис мактаби ўқитувчи ва талабалари билан ҳам учрашиб, ҳадис китобларини ўқишда ва ҳадис турларини яхши ўзлаштириб боришларини таъкидлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан талабалар учун тайёрлаб нашр қилинган буюк бобомиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “ал-Адаб ал-Муфрад” китобини ёд олишларини тавсия қилди. Ҳадислар маъносига жиддий эътибор қаратиб, унга амал қилишда ҳушёр бўлишга чақирди. Чунки, ҳадислардан фиқҳий, эътиқодий масалаларда ҳукм олишда мазҳаблар ўртасида турли қарашлар мавжудлигини эслатиб ўтди. Бугунги кунда айрим ақидапарст оқимлар, оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилганликлари сабабли ҳам нотўғри йўлларга тушиб қолганлигини айтиб ўтди. Шайх Абдулазиз Мансуров азалий аждодларимизнинг устоз-шогирд анъанасига мувофиқ, дарс ўтиб, яратгандан ушбу мактаб ривожи учун, уни ташкил қилишда хизмат қилган раҳбарларимиз ва барча устоз ва талабар ҳақларига дуойи хайр қилди. Тоҳир Эвадуллаев (muslim.uz) Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 323