islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 6, 2026

Day

КЎЗ ҚАРОҒИНГИЗДАН АЖРАЛДИНГИЗМИ?

Аллоҳ сабр ато этсин, ўкинманг! "Эй-воҳ, афсус, ҳомиланинг юраги урмаяпти.." Истар-истамас қулоғимга чалинаётган ушбу даҳшатли, аммо бу сўзлар миямни  ўқдек тешиб ўтди. Изтироб, қайғу, ҳасрат бутун вужудимга тарқалиб, томирларим орқали бутун танамга, ҳатто ҳужайраларимгача ёйилиб кетди. “Йўқ-йўқ! Бўлиши мумкин эмас!”  ҳайронман, ишонмайман, карахт аҳволга тушиб қолдим. Фақат йиғи, йиғи, йиғи... шунчалар ожизман-ки, йиғлашдан бошқа ҳеч иш келмайди қўлимдан. Турмуш ўртоғим билан қилган не-неларни орзу-умидларимиз, илк эркатойимизга қандай чиройли исмларни топиб қўйганимиз, кўзимиз кўрмаган кўз-қувончимиз учун қандай режалар тузганимизни эсга оламан, беихтиёр... бироқ яноқларимдан тинимсиз оқётган аччиқ кўзёшларимдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди шу дам қўлимда...