islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазоннинг 1-куни қачон бошланиши эълон қилинди

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Рамазон ойининг 1-куни 17 май кунига тўғри келиши эълон қилинди ва имом-хатибларга мазкур эълонни бугун жума намозида аҳолига етказиш вазифаси топширилди.

Матбуот анжуманида мутасаддилар мажлис ииштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Эслатиб ўтамиз, тақвим нашрларида ойнинг чиқиши тақвимда кўрсатилган кундан 1 кунга фарқ қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган.

 

35290cookie-checkРамазоннинг 1-куни қачон бошланиши эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: