islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Илм сўқмоғига йўл

Фарзандни кўзага қиёслайдиган бўлсак, уни лой ҳолатида тўғри шакл берилмаса, офтобда тобланган кўзани тўғрилаш фақат унинг синишига олиб келади. Илм шундай беқиёс неъматки, уни жисмонан ҳис қилиб, таъмини тотиб кўриб, қўл билан миқдорини аниқлаб бўлмаса-да, унга эришиш оқибатида онгда юзага келадиган роҳат ва қаноатни бу дунёдаги ҳеч бир жисмоний роҳат билан қиёслаб бўлмайди. Инсон ана шундай неъмат билан неъматланган-ки, унинг заррасини ҳам йўқотмасдан ўз вақтида тўғри англай олиши ва қадрига ета олиши, уни ҳам моддий ҳам маънавий юксакликка олиб чиқади. Аксинча, бу неъматни ҳис қила олмаслик, уни қадрига етмасдан, моддий неъматлар қаърига шўнғиб кетиш охир-оқибат инсонни жарликка юзтубан қилади. Инсон тафаккурининг илмни қандай қабул қилиши, шубҳасиз унинг ёшига боғлиқ. Илм ўрганишнинг йўллари ва усуллари кўплиги, инсон учун унинг ёшига мувофиқ эгаллашда енгиллик туғдиради. Бунда услуб ва ёшни тўғри мувофиқлаштириш муҳим ўрин тутади. Илмни эгаллай олмаслик ва уни тафаккур қила олмаслик аксар ҳолда ана шу мутаносибликнинг йўқлигидан юзага келади. Ўқув муассасаларида ўқувчининг ёш меъёрига қарамасдан дарсликлар танланиши ва нотўғри услублардан фойдаланилиши илм савиясининг тушиб кетишига ҳамда ўқувчиларда у ёки бу фанга қизиқишнинг сўнишига олиб келади. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида бу муаммо анча сезиларли даражада кўзга ташланади. Бу икки даргоҳ боланинг илм олиш дебоча манзили бўлиб, таълимнинг тўғри йўлга қўйилиши шу даргоҳлардан бошланиши лозим. Бунинг учун ҳар бир фаннинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ёндашиш муҳим ўрин тутади. Хорижий тилларни ўрганиш ҳам ўзича услуб ва ёндашувни талаб этади. Бу соҳа илмини эгаллашда ҳам инсоннинг ёшини ҳисобга олиш ўта муҳим ўрин эгаллайди. Агар ёндашув тўғри бўлса, ҳали она тилида гаплашмайдиган боланинг нутқини ҳам ўз тили билан баробарида хорижий тилга ҳам йўналтириш мумкин. Боланинг тафаккурида кўриш, тинглаш ва эслаб қолиш томонлари кучли бўлади. Кўриш деганда, у катта ва рангли шаклдаги ҳарф ва суратларни яхши қабул қила олади. Бунда у ҳарфни ҳам суратни ҳам сурат деб қабул қилади ва қулоғи орқали эшитиб уларнинг номларини эслаб боради. Боланинг тафаккурида турли тилларни фарқлаш ҳали ривожланмаганлиги учун, у бир неча тилни (таъкидлаш жоизки, бир неча тилни бола чалкаштириб юбормайди) баробар эгаллаб бориши мумкин. Албатта, бола кўрган ва эшитган нарсасинигина олиб қолади ва юздан ошиқ сўзларни эслаб қолиши мумкин. Тажрибаларда бундан ҳам кўп натижалар кузатилган. Муҳими шундаки, бу узвийликни тўхтатмаслик керак. Чунки, кўрмаётган ва эшитмаётган нарсасини унутиш бола учун кўп вақтни олмайди. Қанчалик тез эгаллаган нарсасини, шунчалик тез унутади. Албатта, бу машаққатли йўлда илк устоз боланинг ота-онаси ҳисобланиб, илм саройининг илк ғиштларини улар қўядилар. Мактаб боланинг қандай шаклланишида асосий ўрин тутадиган восита бўлиб, у ерда эришилган ютуқ ёки йўл қўйилган ҳар бир камчилик боланинг шаклланишида ўз натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунда устоз, белгиланган дарслик ва қўлланиладиган услубнинг ўрни беқиёс. Устозда ўз фанига ва ўқувчиларига муҳаббати бўлмаса, дарслик ўқувчининг ёшига ва халқ менталитетига мос бўлмаса ҳамда услуб тўғри танланган бўлмаса, ўқувчи мактабни тамомлаганда, худди бўш хонанинг у эшигидан кириб бу эшигидан чиққандек ҳолатда бўлади. Оқибатида, бошланғич таълимни ололмаган боланинг ўрта-махсус ва олий таълим даргоҳларида таҳсил олиш сифатини тасаввур қилиб кўриш қийин эмас. Хорижий тилларга келсак, болалигида тилларнинг фарқига бормай онгсиз ёдлаб бораётган бола мактаб ёшига етганда, она тили ва хорижий тиллар ҳақида тасаввур ҳосил бўлгандан кейин, албатта, чўчиш пайдо бўлади. Энди...

“Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони”

Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий   Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.  Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг  ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва  отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...

Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу мажмуа қошида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди. Мажмуа ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу марказ ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломаларимиз меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Келажакда ушбу марказ муқаддас динимизни, аждодларимизнинг ҳадисшунослик ривожига қўшган беназир ҳиссасини тарғиб қиладиган маскан бўлиши лозим. Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади. Давлатимиз раҳбари марказ қурилишини замонавий ва миллий меъморлик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда амалга ошириш, бунёдкорлик ишларида сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, ҳудудда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди. uza.uz Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 419

Бефарқлик – фарзанд ҳалокати

— Одатдаги кунлардан бири. Келин ошхонада уймаланиб юрибди. Уй ишлари ҳеч тугамайдигандек, гўё. Гўдак эса ўз хонасида ўйинчоқлари даврасида. Унинг дунёси ва сассиз суҳбатдошлари ҳам шулар. Гўдак ўзининг илк даврасини шундай тасаввур қилади, рангли ва бир-биридан чиройли жонсиз дўстлар. Келин эса боласи жим ётиб турса-ю, у ишларини қилиб олса, деган ҳаёл билан ҳовлиқади. Ҳар куни деярли шундай. — Жамоат транспортида она 3-4 ёшли фарзанди билан қаергадир кетаяпти. Бола ҳали кўп нарсаларни кўрмаганидан, автобус ойнасидан ташқарига қизиқиб қарайди. Автобус тез юрганидан унинг кўзлари ҳамма томонларни кўришга улгурмай алағда. Бола учун ҳаммаси қизиқ: – Ойижон, анави нима? Ойижон, анави нега бунақа? Ойижон анави ерга борайлик… Боланинг саволлари бисёр. “Жон катта, жасад кичкина” деганларидек, “билишга чанқоқлик катта, тафаккур кичкина”. У ҳаммасини бирдан билишни истайди. Она эса атрофидагиларга бирма-бир қараб қўйиб, боласини туртади: – Жим! Уят бўлади! Кейин айтиб бераман! “Кейин”нинг кераги йўқ болага. Онанинг боланинг иштиёқини сўндирадиган жавоби – унинг фарзандининг ҳеч нарсани билмаслигидан уялганиданми ёки бошқа сабаб борми? Ахир у гўдакку?! — Ҳар кунгидек оқшом. Она кундалик юмушларидан чарчаган, ҳоли йўқ, лекин атрофида ўтирган икки фарзандининг дарсларини қилдириши керак. Четдан кузатсангиз кўпроқ она ва фарзандлар ўртасидаги тортишувга ўхшайди. Болалар ҳам бошланғич синфларда ўқиганлиги сабабли ва уйқу аралаш кўзлари билан ойисига баҳоналар қидирадилар: – Ойижон, мана буни тушунмаяпман, қила олмаяпман. Эртага қилайлик. – Ойижон, шеърни ёдлагим келмаяпти, ёмон шеър экан. Она ҳам тезроқ ҳаммасини юмалоқ ёстиқ қилиб, тезроқ уйдаги қолган юмушлари билан овора бўлиш учун шошади: – Шуниям билмайсанми? Мактабингда нималарни ўргатишади ўзи?! – Жонимга тегиб кетди дарсларинг, ўзи бошимда мингта ташвиш. Оқибатида на дарс тузук текширилади, на фарзанд онадан бирор керак маълумот олади. — Охирги бир неча ҳафта ичида бу масала оиладаги долзарб ва ҳал қилина олмаётган масалалардан бўлиб қолди. Фарзанд мактабни битириш арафасида, масала – у қаерда ўқишни давом эттириши керак ва у ким бўлади? – Дадажон, ойижон, биласиз, чизмачиликка болалигимдан қизиқиб келганман, доим қўлимдан келганча биноларнинг лойиҳасини чизиб юрганман. Уларни сизларга ҳам кўрсатар эдимку? Архитектор бўлишни бутун умр истаганман. – Қанақасига, ўғлим, ман бутун умр сени шифокор бўлишингни ният қилганман. Мен ўзим шифокор бўлишни хоҳлаганман. Афсуски, орзуим амалга ошмади, шу орзуимни сенда кўрмоқчиман. Тиббий соҳадан борасан. – дейди она. – Мен аллақачон дўстим билан келишиб қўйганман. У сени молия лицейига киришингга ёрдам беради. Мен сўзимдан қайта олмайман, юзимни ерга қаратма, даромадли ишларда ишлайсан кейинчалик. – ўзиникини қистиради ота. — Ҳар бир йигит ва қизнинг тақдирида бўлганидек, оила қуриш масаласи ушбу хонадонда ҳам кундалик суҳбат мавзусига айланган ва ҳеч якуни кўринмайдигандек: – Ўғлим, биз даданг билан бир қарорга келдинг. Фалончи дугонамнинг яхши бир қизи бор. Анчадан бери кўз остимга олиб юрган эдим. Эртага холанг билан шуларникига совчиликка бормоқчимиз. – Ойижон, у қиз менга ёқмаса-чи? – Бу нима деганинг, нега ёқмасакан. Мен аллақачон ваъдалашиб қўйганман. Ман яхши дедимми, шунинг ўзи кифоя. – Менинг кўнглим-чи? Атрофимизда учрайдиган бундай мисолларни яна қатор келтириш мумкин. “Қуш уясида кўрганини қилади” дейди доно халқимиз. Бу мақолни талқин қиладиган бўлсак, олам маъно топиш мумкин. Лекин, уядан оладиган нарсанинг ўзи бўлмаса-чи? Полапон она эътиборидан ва отанинг нигоҳидан бебаҳра бўлган хонадонларда-чи? Ҳозирда атрофимизда фарзандларимизни турли сўқмоқ йўллардан етаклаб кетаётган вазиятларнинг...
1 1 436 1 437 1 438 1 439 1 440 1 462