islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 15, 2018

Day

Муфтий Шайх Равиль ҒАЙНУТДИН: “Ислом тараққиёти йўлидаги қарашларимиз муштаракдир”

Анча йиллар муқаддам собиқ иттифоқнинг турли ҳудудларидан келган ўнлаб ёшлар сафида машҳур Мир Араб мадрасасида ислом дини асосларидан сабоқ олган чоғимда қадим Бухоро иккинчи азиз маконимга айланган эди. Ўшанда биз асл ҳақиқатни англаш, ислом йўлида хизмат қилиш иштиёқида эдик. Аммо ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ҳаққоний теран билимлар йиллар ўтиб миллионлаб юртдошларимиз учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиши, жамиятимизнинг маънавий-маърифий эҳтиёжи йўлида улкан моҳият касб этиши мумкинлиги мутлақо хаёлимизга келмаганди. Бухорога, беназир исломий тарбия ва етук таълим берганлари учун устозларимга миннатдорлигимни қалбимда ҳанузгача сақлаб келаман. Мураббийларим, талабалик давримдаги қадрдонларим билан маънавий қардошлик алоқаларини қўллаб-қувватлашга мудом интиламан. Бугун Ўзбекистон ислом маърифати марказларидан бири сифатида тараққиётнинг янги босқичига чиқаётганини, замонавий толиби илмларга XXI асрда ишончли истиқбол бахш этаётганини катта ҳайрат ҳамда ҳаяжон билан кузатиб бораяпман. Бу Тошкент шаҳрида магистратура ва докторантура даражаларида таълим йўналишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Ислом академияси таъсис этилгани, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ташкил қилингани мисолида яққол намоён бўлмоқда. Қолаверса, ҳадемай, Самарқандда ҳадисшунослик бўйича Имом Бухорий илмий маркази, калом илмини ўргатиш бўйича Имом Мотуридий маркази очилади. Айни чоғда Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илмидан сабоқ беришга киришилади. Ишончим комилки, таълим, фан, маданият соҳаларидаги бунёдкорлик ишлари ҳамда моддий ресурсларга инвестиция киритиш нафақат таълим-тарбия жабҳасига ижобий таъсир ўтказади, балки ёшларнинг гуманитар, ишбилармонлик, илмий-техник ташаббусларини қўллаб-қувватлаш асосида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида қудратли механизмга айланади. Зотан, ёрқин келажакни таъминлаш учун навқирон авлоднинг таълим олиши ва равнақ топиши, жамиятда бунёдкорлик салоҳиятини юзага чиқарадиган, ёшларни илҳомлантирадиган, уларга умид берадиган муҳитни яратишга ҳар қанча маблағ сарфланса, арзийди. Шубҳасиз, диний маърифат ҳамда эътиқод сингари нозик ва мураккаб йўналишда қатъий қарорлар қабул қилиш давлат раҳбаридан мардлик ҳамда масъулият, давлат маҳкамасидан жамоатчилик билан доимий мулоқот асосида пишиқ-пухта фаолият олиб боришни талаб этади. Ўз навбатида, миллат ва элатларнинг ўзига хослиги, диний эътиқоди, жамиятнинг турли қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқалар масалалари мамлакат ялпи ички маҳсулоти ёки Давлат бюджетида акс этмайди. Шунга қарамай, мазкур соҳадаги муҳит бузғунчилик жараёнларида ҳамда жамиятнинг шиддат билан ривожланишида ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилиши мумкин. Воқеалар ривожи айнан иккинчи йўналиш асосида кечиши учун нафақат ҳокимият ва жамият, балки жамиятнинг барча бўғини ўртасида мулоқотни йўлга қўя билмоқ керак. Агар Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида охирги 50 — 100 йиллар эмас, балки Мовароуннаҳрдаги цивилизациянинг кўҳна тарихига назар ташлаб фикрлайдиган бўлсак, минг йиллардан зиёд вақт давомида бу заминнинг асосий маънавий манбаси ислом дини таълимоти бўлиб келганига шубҳа қолмайди. Шундай экан, ўзининг диний мероси, маънавий ҳамда маърифий қадриятларига таяниш келажак сари ҳаракатланишнинг энг мантиқий ва узвий йўлидир. Ислом — маънавий ҳамда интеллектуал жиҳатдан тинимсиз изланишга, қуршаб турган воқеликнинг барча кўринишида ҳақиқатни англаб етишга чақирувчи диндир. Хусусан, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам сўзлари ва эзгу амалларини софлигича ҳамда муфассаллигича авлодларга етказиш мақсадида уларни бир тизимга солиш ва таснифлаш йўлидаги интилиш буюк муҳаддис Имом Бухорийга чексиз илҳом берган бўлса, ислом динининг ҳақиқатни англаб етиш ҳамда илмий билимлар уфқларини тинимсиз кенгайтиришга қаратилган устувор тамойиллари улуғ алломалар ал-Хоразмий ва Беруний тадқиқотларининг асосини ташкил этди. 2018 йили бутун дунёда Баҳоуддин Нақшбанд (1318 — 1389 й.лар)нинг 700 йиллигини нишонлаш жараёнида унинг диний билимларда теранлиги, юксак ахлоқ-одоби ҳамда маънавияти, касбий малакаси,...

Имом ат-Термизий масжиди қурилиши якунланмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида яна бир кўркам иншоот – Имом ат-Термизий жомеъ масжидининг янги биноси тез орада фойдаланишга топширилади. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш жараёнида Юқори Себзор маҳалласида бўлиб, Имом ат-Термизий жомеъ масжидини қайта қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди. 1876 йилда ушбу маҳаллада яшаган сувоқчи Исмоил ота бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган масжид 1989 йилда қайта таъмирланган. 2007 йилда эса битта қўшимча хонақоҳ қурилган. Шу маҳалладан ҳам алломалар, Термизийлар чиқсин, деб яхши ният қилинган ҳолда масжид номи шундай атала бошланган. Ҳайит намозларида анча гавжум бўладиган масжид айвонига бир вақтнинг ўзида мингга яқин намозхон сиғар эди. “Ижод-Ижод” хусусий корхонаси мутахассислари томонидан қарийб бир йил давом эттирилган қурилиш ишларидан сўнг ушбу маҳалла ва масжид қиёфаси тубдан ўзгарди. Усталарнинг айтишича, қурилиш ишларининг етмиш фоизи ниҳоясига етган. Айни вақтда ички ва ташқи безак ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларидан жам бўлган икки юздан зиёд уста, муҳандис, ҳунарманд, безакчи ва бошқа мутахассислар тарихий обидани қайта тиклашда фаол қатнашмоқда. – Сурхондарё вилоятидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳи қурилишида ҳам қатнашганман, – дейди уста Нурозхон Пўлатов. – Алломалар мажмуаси, зиёратгоҳи ёки масжидларни қайта қуриш жараёнида тарихни янада чуқурроқ ўрганамиз. Иш жараёнида бу жуда асқотади. Лойиҳалардаги фарқли жиҳатлар ёки ўхшаш томонларини солиштирамиз. Бу ўз-ўзидан фарзандларимизга ҳам шу ҳақда маълумот беришга ундайди. Уларнинг саволларига иккиланмай жавоб бера оламан. Биринчи қавати ертўла, иккинчиси асосий айвон ва учинчиси қўшимча айвон шаклида қурилаётган масжиднинг баландлиги 23 метр. Бу ерда 1800 ўринли катта хонақоҳ, кутубхона ва бошқа хизмат хоналари барпо этилган. Масжидга ёндош жойдан аёллар учун алоҳида ибодатхона бунёд этилди. Унда бир вақтнинг ўзида юздан зиёд аёл намоз ўқиши мумкин. – Баҳор кўкаламзорлаштириш фасли, – дейди маҳалла оқсоқоли Шомаҳмуд Шоалиев. – Маҳалла фаоллари усталарга ёрдам беряпти. Улар нафақат қурилиш бўлаётган ҳудуд, балки бутун маҳаллани ободонлаштириш ва тозалашда қатнашмоқда. Ушбу маскандаги қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини тез орада якунлаш режалаштирилмоқда. Маҳалла аҳли бу йил Рамазон ҳайити намозини янги масжидда ўқишни ният қилган. Барно Мелиқулова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА 848

Саид Аҳмад Бухорий: Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари бутун ислом оламида қувонч, ғурур-ифтихор уйғотди

Мамлакатимизга Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми, Ҳиндистондаги нақшбандия тариқати етакчиси Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар юртимизда ислом дини ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш, табаррук қадамжоларни зиёрат этиш, қадимий обидалар, тарихий ёдгорликларни кўздан кечиришни мақсад қилганлар. Делегация аъзолари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетида бўлиб, бу ерда ўқитувчи ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамда эркинликларини таъминлашга, миллий ва диний қадриятларни янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, йўлга қўйилган диний таълим тизими замонавий талабларга жавоб беради. Тошкент ислом университетида юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбияланган мутахассислар етишиб чиқмоқда. Айни пайтда мазкур ўқув даргоҳида диний ҳамда дунёвий фанлар ўзаро уйғунликда ўрганилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилаётир. Жумладан, университет қошида таъсис этилган Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Қуръони карим ва ҳадисларнинг диний ақидапарастлик ҳамда мутаассибликка қарши курашдаги ўрнини очиб бериш, ислом маданиятининг умуминсоний маданият ривожига қўшган ҳиссасини тизимли ўрганиш ва бошқа йўналишларда самарали фаолият юритмоқда. — Қутлуғ заминингизга қадам қўйишимиз билан қалбимизни чексиз қувонч, сурур эгаллаб олди, — дейди Саид Аҳмад Бухорий жаноблари. — Зеро, бу тупроқ не-не муборак зотларни камолга етказган. Уларнинг қилган ишлари, илму амалидан таралган ёғду бугун ҳам инсонлар қалбини ёритиб, юртингизда эзгулик соғиниб яшаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаб турибди. Ўзбекистонда ислом динини янада ривожлантиришга йўналтирилган ишлар таҳсинга лойиқ. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси фаолиятининг йўлга қўйилиши дунё аҳли эътиборини яна бир бор мамлакатингизга қаратди. Ўзбекистонда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар, илмнинг ҳамма учун очиқлиги таъминланаётгани бугун тобора долзарблашиб бораётган дин масаласидаги жаҳолатга барҳам беришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 72-сессиясида сўзлаган нутқи бутун дунёда, жумладан, Ҳиндистонда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Президентингиз ислом дини эзгулик ҳамда тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этишини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, муҳим таклифларни ўртага ташлади. Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуси бутун ислом оламида қувонч, ғурур-ифтихор уйғотди. Бу таклифлар ҳозирги мураккаб давр учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Экстремизм, радикализмга қарши курашишда исломнинг асл манбалари — Имом Бухорий, Ҳаким ат-Термизий ҳадислари, Насафий тафсирларига мурожаат қилиш керак. Ўйлайманки, ислом маданиятини тушунмоқчи бўлганлар, албатта, Ўзбекистонга келишлари зарур. Бу ҳам илм, ҳам зиёрат бўлар эди. Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, юртингиздаги табаррук манзилларда сайёҳлар учун яратилаётган қулай шароитлар бу борада муҳим ўрин тутади. Тадбир давомида меҳмонлар Тошкент ислом университетида сақланаётган халифа Усмон Мусҳафи нусхаси, Бурҳониддин Марғиноний ўз қўли билан ёзган “Ал-Ҳидоя” асари, таълим даргоҳида олиб борилаётган илмий изланишлар билан таништирилди. — Ўзбекистон — ислом дини ва маданияти тараққиётига пойдевор қўйган алломалар юрти, — дейди Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имомининг Уттараканд штати шариат ишлари бўйича бош маслаҳатчиси Мавлоно Зоҳид Раза Ризви. — Тошкент ислом университетида йўлга қўйилган таълим жараёни, бу ерда талабалар учун яратилган қулай шароитлар билан танишиб, қутлуғ заминингизда улуғ аждодларига муносиб ворислар улғаяётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Ташриф дастурига мувофиқ, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти билан учрашув ўтказади. Ўзбекистон...