Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ҳасанов Улуғбек, Аҳмаджонов Иброҳим, Тўхтасинов Рўзимуҳаммад, Низаматдинов Есенгелди, Муратбаев Нурислом, Ғаниев Акмалхон ва Намозов Нусратиллолар Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилдилар. Улар мазкур таълим даргоҳида мадраса томонидан бириктирилган ўқитувчилар назоратида педагогик амалиётни ўтамоқдалар. Мазкур талабалар педагогик амалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида таълим муассасаси мударрисларининг дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўргандилар. Шундан сўнг орттирилган маҳорат ва тажриба асосида мударрислар назорати остида мустақил тарзда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарс ўтиб келмоқдалар. Шунингдек, улар мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Мадраса миқёсида ташкиллаштирилган мавлид ва сийрат тадбирларда фаол иштирок этдилар. 2017 йилнинг 11-14 декабрь кунлари “Тиллар” кафедраси мудири Фахриддин Маманасиров мазкур талабаларнинг педагогик амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларини таҳлил қилиш мақсадида “Муҳаммад ал-Беруний” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. Ф.Маманосиров 13,14 декабрь кунлари амалиётчи таалбаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Барча очиқ дарслар ўтказилганидан сўнг мадраса мударрислари билан ўтказилган очиқ даслар таҳлил қилинди. Дарсларнинг ютуқ ва камчиликлари бўлажак ўқитувчиларга кўрсатиб берилди ва уларнинг келажак фаолиятига Аллоҳдан барака сўраб, дуо қилинди. Шунингдек, Ф.Маманасиров билим юртида ўтказилган маънавий тадбирда қатнашиб, талабаларга “Диний фанларни ўзлаштиришдаги муҳим жиҳатлар” мавзусида суҳбат қилиб берди. Умуман олганда мазкур етти нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятидан “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасининг жамоаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. 812
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Тожиддинов Нуруллоҳ, Жалолов Бобур, Ахроров Саидахрор ва Жўраев Далер Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқдалар. 2017 йилнинг 15-16- декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. 16 декабрь куни 1-жуфтликда Тожиддинов Нуруллоҳ 1-курсларга фиқҳ фанидан дарс ўтди. Дарсда гуруҳдаги барча талаблар фаол иштирок этишди. Жалолов Бобур 1-жуфтликда 1-курс талабаларига Араб тили (сарф) фанидан дарсга кирди ва мавзуни талабаларга тушунтириб берди. Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Шунингдек ТИИ “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир билим юртининг аълочи талабаларига ТИИдан келтирилган эсдалик совғаларини топширди. Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Хожа Бухорий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчилари барчаси ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б. Аъзамов 802
Юртимиз азалдан ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб алломалар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган. Мустақиллик шарофати ўлароқ диний ва миллий қадриятларимиз тўлалигича тикланди, улуғ аждодларимизнинг хотираларига муносиб эҳтиром кўрсатилди, улар қолдирган диний-илмий ва маънавий-маърифий меросни ўрганиш учун имкониятлар яратилди. Ўзбекистонда диний таълим тизими ўзининг кўп асрлик ва бой анъаналарига эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент мадрасалари ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Ўрта асрлардаёқ Бухоро ўзининг мадрасалари ва уламолари билан шуҳрат қозонган ва ҳақли равишда “Ислом оламининг қуввати” унвонига сазовор бўлган. Мусулмон ренессанси, яъни илмий-маърифий уйғониш даврига асос солган улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий меросни ўрганиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, улар яратган илмий йўналишлар ва мактаблар анъаналарини давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради. Айни пайтда шиддат билан ўзгариб бораётган замон муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этилаётгани динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини жамият аъзолари ва, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон Ислом академиясини (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки, Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. 2. Ўзбекистон Ислом академиясининг тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин. Академия ректори, зарур ҳолларда, муассис томонидан белгиланган ходимларнинг умумий сони доирасида Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилсин. 3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланиши инобатга олинсин: “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш; ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, фиқҳ, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама теран ўрганиш ва тадқиқ қилиш; ислом динининг асл моҳиятини, унинг башариятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш; ислом дини соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш; мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва хорижий олий диний таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш; кадрлар тайёрлаш жараёнига етук мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш; илмий тадқиқотлар натижалари бўйича диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишлардаги илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш; ислом оламида юзага келаётган долзарб масалаларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш; илмий тадқиқотларнинг йўналишлари ва мавзуларини белгилаш, халқаро тадбирларда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш, илмий меросни ўрганиш ишларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қилиш....