Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис ривоят қилган;2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис ривоят қилган;3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис ривоят қилган;4. Оиша розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис ривоят қилган;5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис ривоят қилган;6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис...Read More
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак. Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90-йилларида мустақил бўлгач, жуда кўп соҳаларда, айниқса вазифалари аввалги Марказдан туриб белгиланган вазирликлар ва идоралар соҳасида кадрлар танқислиги билиниб қолди. Ана шу соҳалардан бири – Ташқи ишлар вазирлиги, яъни дипломатия соҳаси эди. Хуллас, 1993-йилнинг октябрида Францияга Олий даражадаги ташрифда таржимонлик вазифасини бажарганимдан сўнг, Ташқи ишлар вазирлигига ишга...Read More
Ўрганувчи, мустақил ёки репетитор билан ёки курсларга қатнаб ўрганадими, деярли бир ҳолатга тушаверади. Аввалроқ ёдлаганларини янгилари билан ўчиргандек, барча машқлари бекордек, билганлари ҳеч қачон амалга чиқмайдигандек туюлади. Бу ҳолат онгнинг иштирокисиз мияда бўладиган фаолият ҳақида билмасликдан бўлади.Ўқувчининг асосий вазифаси кўпроқ ўқиш, тез-тез ёдлаш, давомий машқ қилишдан иборат. Яна соғлом озуқа, етарли уйқу билан таъминлаш ҳам ўрганувчининг зиммасида. Миянинг эса ўз иши бор, унга аралашвермаслик керак.Таҳсил бесамара кўриниб келиб, бирданига киши...Read More
Муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон раислигидаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташаббуси билан мусулмонлар томонидан II Жаҳон урушида Қизил Армияси учун 1 280 000 сўм (рубль) пул, 117 000 сўмлик облигация қоғозлари, 63 тонна буғдой, 90 бош қорамол йиғиб берилган ва ушбу маблағлардан 790 000 сўми танк колоннасини барпо этишга ажратилган. Пул маблағининг қолган 490 000 сўмлик фонди фронт ва фронт ортидаги оилаларнинг таъминоти учун ташкил қилинган. Бу...Read More