Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир. Юртимизда анъанавий нишонланадиган алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда...Read More
Республикамизда ўтказилаётган “Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча таълим муассасалари фаол иштирок этиб келмоқда. Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси жамиятимизнинг барча қатламлари қатори, диний ташкилотлар томонидан ҳам кенг қўллаб-қувватланмоқда.Хабарингиз бор, Тошкент ислом институти жамоаси томонидан Сардоба туманида содир бўлган офатдан азият чеккан сирдарёликларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сардобага ёрдам”...Read More
Энг кўп фатво берган саҳоба “Қуръон таржимони” лақабини олган Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳисобланади. Чунки хулофои рошидинлар ва Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари илмда пешқадам бўлган зотлар саҳобаларнинг кўпчилиги ҳаёт бўлган пайтларда вафот этиб кетганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса саҳобалар камайиб уларнинг илмларига эҳтиёж кучайган вақтларда яшаб ўтган. Шу сабабли бу зотнинг фатволари кўпроқ нақл қилинган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур РаҳимRead More
Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди. Аждодларга юксак эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Зотан, биринчи президентимиз марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан 9-май санасининг Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг кўламда нишонланиш ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб юртдошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони...Read More