Бўлим фаолияти кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Интернетнинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг соҳага оид буйруқларида белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилган бўлиб, 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлим 2015 йилнинг сентябрига қадар «Компьютер маркази» деб номланган. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов, муҳандис электрончиси...Read More
Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди. Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан...Read More
“Ижтимоий фанлар” кафедраси 2001 йил сентябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўтган давр мобайнида кафедра ўндан ортиқ ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича таълимни ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан институтда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. География фанлари номзоди, доцент С.Сайдкаримов, тарих фанлари номзоди З.Тожиев каби профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари илмий-педагогик фаолият юритиб келганлар. Кафедранинг фаолиятини янада ошириш мақсадида кўп йиллик илмий педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар билан бир қаторда ёш ва изланувчан мутахассислар ҳам...Read More
Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг фаолиятини янада жонлантириш ва талабаларининг савиясини ошириш, ўз соҳасининг мукаммал мутахассисларини етиштириш учун 2001 йилда Тиллар кафедраси ташкил этилди. Кафедра aрaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади. Кафедра профессор ва ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли тилларга оид маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли...Read More