2007 йил 23 август куни Тошкент ислом институтининг 1-сонли илмий кенгаши қарори билан “Таҳфизул Қуръон” бўлими кафедра мақомини олди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Кафедрада фаолият олиб бораётган устозларнинг барчаси ўз йўналишлари бўйича етук мутахассис ҳисобланади. Жумладан, кафедра мудири иқтисод соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёзаётган бўлса, бошқа устозлар ҳам ўз мутахассисликлари доирасида илмий фаолият...Read More
Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси деб номланди ва қайта ташкил этилди. Кафедра устозлари ўндан зиёд фан бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари...Read More
Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, “Ислом динининг қуббаси” ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди....Read More
Оиша (р.а.) дан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) ни мана бундай деганларини эшитдим: Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир. Уларнинг ўзаро танишлари бирлашади, нотанишлари тарқалади”. (Бухорий ривояти). Жамиятда яшовчи кишилар қайсидир инсонлар билан дўстлашишга, яқин бўлишга интилади. Агар ўша икки инсонни ўрганиб чиқилса, улар ахлоқ-одоб, ёки дин-диёнатда, фикрий қараш ёки касб-ҳунарда бир-бирига ўхшар эканлар. Иёс раҳматуллоҳи алайҳ бир юртга бир жамоа кишилар билан сафар қилди. У ерлик аҳоли билан учрашадилар ва...Read More