Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилинган эди. Жорий йилнинг 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида бир гуруҳ талабаларимиз ўз яқинлари билан муборак Умра зиёратига кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонлик қориларнинг зиёрати жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: Muslim.uzRead More
Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва тараннуми, фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир....Read More
Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uzRead More