islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

“Фасх” арабча сўз бўлиб, бекор қилмоқ, бузмоқ, йиртмоқ, ажратмоқ маъноларини англатади. Забидий ўзининг “Тожул урус шарҳул қомус” китобида фасхни ақл ва бадандаги заифлик, ташлаш, айириш, фикрнинг бузилиши, нодонлик каби маъноларини айтиб ўтган. Никоҳ, олди-сотди ва азму қарор бузилганда ҳам мажозан фасх калимаси ишлатилади. Ҳадис китобларида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алйҳи ва салламнинг ҳажга эҳром боғлаб йўлга чиққан саҳобаи киромларга эҳромдан чиқиб, умрага ният қилишларига берган рухсатларини “фасх” сўзи билан ифода этилган. Истилоҳда эса келишувни бекор қилишни ҳам, келишувнинг ҳукмини худди келишув бўлмагандай буткул йўққа чиқаришни ҳам фасх дейилади. Яъни фасх сўзи хиёр ҳолатида келишувни бузишга ўхшаш, келишувнинг ҳукмини...
Read More
Ўз бандаларига ҳар бир ишда ният ихлос ва илмни шарт қилган Аллоҳ таолога  жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Ўз умматларига ният, ихлос ва илмда яхши ўрнак кўрсатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин! Тошкент шаҳри мадрасалари ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб Тошкент шаҳри манзарасига кўрк бериб турувчи асосий меъморий иншоотлар, шубҳасиз масжидлар ва мадрасалар бўлган. Бундан ташқари, улар Тошкентнинг таълим масканлари вазифасини бажарибгина қолмай шаҳар маданий-маънавий ҳаёти вакиллари ўзаро фикр алмашадиган даргоҳ...
Read More
Алломанинг тўлиқ исми Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий ал-Макҳулийдир. Бу ном у кишининг таржимаи ҳолларини зикр қиладиган бир қанча китобларда аниқланган. Лекин ушбу китоблардаги маълумотлар алломанинг фаолияти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишимиз учун имкон бермайди. Чунки, ушбу китоблардаги маълумотларнинг деярли барчаси бир-хил бўлиб, улар бир-биридан кўчирилганлигини кўрсатади. Маълумки, собиқ шўролар тузуми мафкурасига кўра ислом динига ҳамда улуғ аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросга муносабат бутунлай бошқача эди. Юртимиз мустақиллиги...
Read More
НУБУВВАТ (“Хабар бериш”)-Сўфийлар нубувватни фарқли тарзда шарҳлаганлар. Ҳаким Термизий, парданинг кўтарилиши ва ғайб сирларидан воқиф бўлиб Аллоҳни билиш, Аллоҳ нури билан ўралган ашёнинг моҳиятига басират кўзи билан разм солиш, дея шарҳлаган. Кейинги давр мутасаввифлари бу масалага фалсафий жиҳатдан муносабат билдирганлар. Масалан, Фарғонийга кўра, набий – Аллоҳнинг зотидан, сифатларидан, исмларидан, ҳукмларидан ва муродларидан хабар берувчи кишидир. Сўфийлар назарида, нубувват – Муҳаммад алайҳиссаломнинг бир ҳақиқати, зоҳирий борлиғи. Фарғоний “Руҳул аъзам” деган нарсага Ибн Арабий “Ҳақиқати Муҳаммадия”, “Нури Муҳаммадия” деган. ВАЛОЯТ – “Дўст” маъносини билдирувчи валий (кўплиги “авлиё”),...
Read More
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 14:00да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа 2 шарт бўйича ўтказилади: Биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилади. Бунда ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари бўйича баҳо қўядилар. Иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб берадилар. Ҳакамлар жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратадилар. Мазкур шартда иштирокчиларга қуйидаги фиқҳий...
Read More
1 1 413 1 414 1 415 1 416 1 417 1 546