Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Унга кўра, ушбу бўлимга республикамизда фаолият олиб бораётган, камида беш йиллик иш стажига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари, мадраса мударрислари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакилликлари ходимларидан иборат жами 144 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 7 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 120 нафар абитуриент “Ақоид ва фиқҳ” ва “Араб тили” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан ортиқ жоме масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида уч йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш мақсадида”ги буйруғи асосида ташкил этилган. 553
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи бўлимига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан жорий йилнинг 5-6 июль кунлари ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтишини маълум қиламиз. 2018 йил 3 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар учун ижодий имтиҳонга доир тартиб-қоидалар ва баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мазкур даргоҳнинг кундузги таълим йўналишида ўқиш истагида ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига! Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналишида араб тилидан 2018 йил 24 июль куни ижодий имтиҳон ҳамда фиқҳ, ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 25 июль куни тест синовлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Кундузги таълим йўналишида имтиҳон олди консультациялар 2018 йилнинг 21 июль куни соат 9:00 дан 11:00 гача давом этади. Барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда 2018- 2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 30 июнь соат 20:00 гача, кундузги таълим йўналишида 10 июль санасига қадар давом этишини эслатиб ўтамиз. 2018 йилнинг 7 июль куни Махсус сиртқи бўлим, 26 июль куни кундузги таълим йўналиши бўйича имтиҳон натижалари эълон қилинади. Мамнуният билан, Тошкент ислом институти қабул ҳайъати 771
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/092-сонли буйруғига асосан институтда Махсус сиртқи бўлими ташкил этилди. 2017-2018 ўқув йили учун Махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатлар 2017 йилнинг 2 октябридан 10 октябргача қабул қилинди. 2017-2018 ўқув йили Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқиш истагини билдирган жами 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Махсус сиртқи бўлими учун ҳужжат топширган абитуриентларга 2017 йил 9 ва 11 октябрь кунлари қабул имтиҳонларидан олдин институт биносида консультация ташкил этилди. Махсус сиртқи бўлими учун 2017 йил 12 октябрь куни Тошкент ислом институти биносида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги “2017-2018 ўқув йили учун ўқув режа ва фан дастурларини тайёрлаш тўғрисида”ги 356-сонли буйруғига асосида Тошкент ислом институти мутахассислиги бўйича тасдиқланган ўқув режага мувофиқ махсус сиртқи таълим шаклининг ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Махсус сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 01/А 102-сонли буйруғига асосан 2017-2018 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларига асосан етарли балл тўплаган жами 60 нафар абитуриент белгиланган тўлов-шартнома асосида 1-курсга қабул қилинди.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 30 октябрдаги 01/А 108-сонли буйруғига асосан Махсус сиртқи бўлим 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ўқув жараёни жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар, иккинчи ярим йиллиги 2018 йил 1 мартидан 31 мартга қадар давом этди. 691