Ғарб IX асрда Ироқда яшаб ўтган Зирёб лақабли мусулмонга ташаккур айтса арзийди. У Европага уч босқичлик таомнома тушунчасини олиб кирди. Натижада, европаликларнинг одатий таомланиш тартиби бутунлай ўзгарди. Зирёбнинг асл исми Абул Ҳасан Али ибн Нафеъ бўлиб, унинг лақаби “қора қуш” маъносини англатади. Чунки, овози қушники каби жарангли, ранги эса қора эди. IX асрда Ироқдан чиқиб Андалусдаги Қуртуба шаҳрига келди. Ўша пайтда Қуртуба(Cordoba) Ислом оламининг маданий марказларидан бири эди. Зирёб бу...Read More
Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курси фаолият юритмоқда. 2018 йил 2 апрелдан бошланган навбатдаги ўқув машғулотларида билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида дарс ўтмоқдалар. “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу боисдан 2018 йил 17-18 май кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида...Read More
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикамизда фаолият кўрсатаётган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар давлат таълим стандартлари ўқув режасида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган тегишли фанлар бўйича ўз билими ва табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, фанлар ва касбий тайёргарлиги бўйича олган билимларини ижодий қўллаш, ўзларининг ноёб истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги...Read More
Малайзия Қироли Муҳаммад (V) Фарис Петра ташаббуси билан ташкил этилган халқаро Қуръон мусобақасида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг аёл-қизлар ўртасида олий ўринни эгаллаган Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Нажмиддинова Робия мусобақада муносиб тарзда қатнашиб, дунё мамлакатлари ичида 90 балл билан кучли еттиликдан ўрин олиб, финал босқичида беллашди. Ҳамда жорий йилнинг 17 май куни Тошкентга қайтиб келди. Ушбу қориямизни бир гуруҳ талаба қизлар ҳамда маъҳад мураббийлари кутиб олдилар. Эслатиб ўтамиз, Р.Нажмиддинова 3...Read More
Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар. Бошқа ойлардан кўра рамазонда амалларга бир неча баробар ажру савоблар бериладиган қимматли фурсатларни ғанимат билиб, меҳру мурувват, саховат ва силаи раҳм каби олийжаноб, фазилатли, солиҳ амаллардан имкон қадар захира тўплаш илинжида бўладилар. Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент ислом институтининг бир...Read More