islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Орзиқиб кутганимиз Рамазоннинг ҳам ярми ўтиб бўлди… Аллоҳ таоло Ўзи азиз қилган ой… ундаги ҳар бир яхшиликлар, ибодатлар, тасбеҳу зикрларнинг қанчалар бизларга фойда келтиришини биз бандалар тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шу боис Сарвари олам солаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматларим Рамазон фазилати ва ундаги бўладиган мукофатлар кўплигини билганларида эди, йил бўйи Рамазон бўлишини орзу қилишар эди”, дея марҳамат қилганлар. Рамазон ўтиб боряпти, унда бошланган хатми Қуръонлар ҳам аста-секин тугаб боряпти. Рамазоннинг...
Read More
2018 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Қуръони карим ва тажвид” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлади. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида...
Read More
Ширк тушунчаси ҳақидаги шаръий манбалардаги эътиқодий нуқтаи назарда ёритилган таърифларига, маъноларига ўтишдан олдин унинг илмий эътиборда шаклланган таърифини келтириб ўтсак. Шарқшунос олимлар наздида ширк – арабча شرك сўзидан тўғридан-тўғри, таржима қилинмасдан олинган истилоҳ бўлиб, ислом динидаги политеизм консепсиясидир. Монотеизмни уқтирувчи тавҳид тушунчасига тескари маънодадир. Ширк — Аллоҳнинг шериги бор деб билиш, кўпхудолилик. Исломга кўра, Аллоҳдан бошқа “илоҳ”ларга, шунингдек, бутлар ва одамларга сиғиниш катта гуноҳ, куфр ҳисобланади. Аллоҳдан ўзгага топинувчилар мушрикдирлар. Қуръонга кўра, ширк кечирилмайдиган гуноҳ ҳисобланади. Истеъмолда кофирни мушрик, мушрикни кофир, деб аташ ҳолатлари ҳам мавжуд. Берилган мазкур таъриф...
Read More
Бугунги кунга келиб илм-фан юқорилаб бормоқда. Бир аср олдин инсонлар ҳатто тасаввур этиб бўлмайдиган нарсалар ҳозирда оддий нарсаларга айланмоқда. Тиббиёт соҳаси ҳам шулар жумласидандир. Жарроҳлик йўли билан касалларни даволаш тиббиёт соҳаларидан ҳисобланади. Мусулмон кишига зарар бераётган касаллигини жарроҳлик йўли билан кетказиш жоиз. Далил: “Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек...
Read More
Жорий йилнинг 31-май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Май ойи – хатоба, нутқ маданияти ва воизлик санъати фан ойлиги” муносабати билан “ЭНГ НАМУНАЛИ ХАТИБ” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, устоз мураббийлари ва талабалари иштирок этдилар. Мусобақа анъанага кўра Қуръони карим тиловати билан бошлангандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар...
Read More
1 1 416 1 417 1 418 1 419 1 420 1 542