Тошкент ислом институти талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диншунослик экспертизаси бўлими ходими Жамшид Алиев ва Ҳазрати Имом даҳасидаги "Истиқлол" маҳалласи профилактика инспектори Н.Зиядуллаев таклиф этилди.
Ҳадис илми мактабига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Масжидлар бўлими мудири Музаффар Камолов ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов мактаб педагог-ўқитувчи ва талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида ташриф буюрди.
Ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ТИИ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирокида семинар машғулот ўтказилди.
Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси - 2021” кўрик-танлови ўтказилди.