islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

“Имом-хатиб” талабалар учун давра суҳбати ташкил этилди

Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” доирасида Модуль таълими тизими талабалари учун “Умра зиёратига оид ҳукмлар” мавзусида илмий суҳбат ташкил этилди. Суҳбатни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Қудратуллоҳ домла Сидиқметов олиб бордилар...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматулллоҳ

Институт Кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Тошкент ислом институти Кенгашининг 2023-2024 ўқув йилидаги 02-сонли мажлиси бўлиб ўтди. Масжлисни ТИИ ректори, кенгаш раиси Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов олиб борди. Мажлисда кун тартибидаги муҳим масалаларни 22 та аъзодан иборат Кенгаш иштирокчилари кўриб чиқдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Талаба қизлар Фатво марказига ташриф буюрди

Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” доирасида 1-курс талаба қизлари “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчиси Ҳ.Зойирова бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрди...- ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Зойирова

Битирувчи курс талабалари мадрасаларда дарс беради

4-курс талабалари амалиётга чиқишлари олдидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди. Мажлисда Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс домла Шожалилов, Кундузги таълим декани Нодирбек домла Турабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов ва гуруҳ мураббийлари иштирок этди...- ТИИ Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти ректори Россиядаги конференцияда маъруза билан иштирок этди

1-3 ноябр кунлари Қозон шаҳрида «Россиядаги мусулмонлар жамоасининг постсовет давридаги ривожланиш натижалари» номли Бутунроссия илмий-теологик конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов мазкур конференцияда иштирок этиш учун Россия Федерациясида бўлиб турибди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 49 50 51 52 53 275