islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

21-октябрь-“Ўзбек тили байрами” куни 

Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Арроҳман; Қуръонни ўргатди; Инсонни яратди; унга баённи ўргатди” (Арроҳман сураси, 1-3-оятлар). Ушбу оятнинг тафсирида: “Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни. Гапиришни ўргатди. Нутқ. Баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров

Тошкент ислом институтида очиқ дарс

Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ғ.Холбоев Фиқҳ фанидан 1-курс талабаларига “Азонга доир фиқҳий қоидалар” мавзусида очиқ дарс ўтказди...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси М.Баймиров

Танлов ғолиблари аниқланди

Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Илмий тадқиқот бўйича ўқув семенари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарали йўлга қўйиш мақсадида ўқув семенари ташкил этилган эди. Семенарнинг навбатдаги машғулотида "Илмий тадқиқот ишларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва уларнинг турлари" мавзусида Ўзбекистон миллий архиви катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Насриддин Мирзаев тадқиқотчиларга зарур маълумотлар берди...- ТИИ Матбуот хизмати

Талабалар хонадонига ташриф

Тошкент ислом институтида ҳам талабаларнинг нафақат ўқув машғулотларида илм олишлари, балки дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, яшаш шароитлари ва эҳтиёжларидан бохабар бўлиб туриш институт раҳбариятидан оддий ўқитувчигача ҳар бир масъул ходимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади... - ТИИ Матбуот хизмати
1 52 53 54 55 56 275