islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Худога ишонмаслик давримиз телбалигидир”

Илм сўзи луғатда “билмоқ”, “танимоқ” деган маъноларни билдиради. Қуръони Каримда илм берилганларнинг даражаси кўтарилиши баён қилинган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”  (Мужодала сураси, 11-оят).  Ҳадиси шарифларда ҳам илм фазилатлари кўплаб ўринларда мадҳ этилган. Жумладан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу ҳақида қуйидагича хабар берилган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг  йўлини енгиллаштиради”, дедилар”.  Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шунингдек дунёга машҳур бўлган турли соҳа олимлари ҳам илмнинг фазилатларини мадҳ этиб келганлар: 1.Ўтган асрнинг машҳур олими Пастор бундай деган: “Иймон ҳеч қандай тарққиётга тўсқинлик қилмайди, чунки ҳар бир тараққиёт Худонинг яратган нарсаларидаги ажойиботларни очиб беради. Агар мен кечагидан кўра илмлироқ бўлсам, Аллоҳга бўлган ишончим ҳам кечагидан мустаҳкамроқ бўлади”. Кимёгар олим, Пaриждаги тиббиёт куллиясининг декани Витос бундай деган: “Агар мен иймоним бироз бўлса-да сустлашганини сезиб қолсам, уни қувватлаш учун Фанлар академиясига шошиламан”. Машҳур тарихчи олим Фебер: “Ҳар бир даврнинг ўзига ҳос телбалиги бўлади. Худога ишонмаслик давримизнинг телбалигидир”. Фай исмли машҳур академик ўзининг “Оламларнинг асли” номли китобида: “Илм ўз эгасини Аллоҳни тан олмасликка олиб боради” деган фикр мутлақо нотўғридир”, деган. Доктор Алберт Макоб бундай деган эди: “Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишига ёрдам беради. Инсон илмий ишларида янгилик кашф қилгани сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади”. Машҳур Энштейн бундай деган: “ Аллоҳга бўлган иймон илмий изланишларнинг энг улкан самарасидир”. Мазкур эътирофлардан маълум бўладики, ҳақиқий илм машҳур олимларнинг Аллоҳга иймон келтиришларига ва доимо тўғри йўлда юришларига сабаб бўлган. Шулардан маълум бўладики, тўғри илм талабгори бўлиш, дунё ва охират саодати сари интилиш демакдир.  1- курс талабаси   Маҳкамов Муҳаммад Али 645

Азон айтинг…

Азон айтинг, баладроқ айтинг, Диёримдан кетсин шайтонлар. Азон айтинг, баландроқ айтинг, Фаришталар қайтар юртимга. 729

Расулуллоҳнинг илм аҳли ва талабаларга эътиборлари

Доктор Муҳаммад ал-Амсамий,Тоййиба университети йўналишлар ва динлар тарихи фани ўқитувчиси Олим ўқитувчи ва илм олишга ўзини бағишлаган талабага икқтисодий кафиллик қилишнинг фазилати   Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча  ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан илгари чўпонлик қилиб, қўй боққанлар, сўнг тижоратчилик қилганлар. У зот энг баракали ва энг кўп фойда кўрувчи савдогарлардан бирлари ҳамда энг ваъдасига вафодор, омонатдорлари бўлганлар. Булар эса  фойда кўришни хоҳловчи савдогарларда бўлиши керак бўлган энг муҳим шартлардир. Мўминлар онаси Хадижа разияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг буюк ва гўзал ахлоқларига таҳсин айтиб, бундай деган эдилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон Сизни Аллоҳ хор қилмагай! Чунки Сиз, силаи раҳм қиласиз(қавми-қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз), ҳеч вақоси йўқ, жамиятга боқиманда-юк бўлган кишилар юкини кўтарасиз, йўқсилларга имконият яратиб берасиз, меҳмонга зиёфат-дастурхон ёзасиз, дунёни турли машаққат-синовларига учраганларга ёрдам берасиз”[1]. Мазкур ишларнинг барчасини бажариш учун мол-мулк керак. Булар яхшилик йўлида инфоқ қилишнинг энг улуғ кўринишдагиси, энг муҳими ва энг манфаатлиларидир. Машаққат ва синовларга дучор бўлганларга ёрдам бериш… Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? Кафиллигига олган кишига бу каби юксак ахлоқий усуллар борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганининг ўзи улкан шараф бўла олади. Энди унинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоби ҳақида ҳар қанча гапирсангиз, шунча оздир!.. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз....

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: “Mahomed’s Baths”

XVIII аср 70-80 йилларида Англиянинг денгиз соҳилида жойлашган Brighton шаҳри поклик ва тозалик неъмати ичра гуллаб яшнарди. Негаки, бу шаҳарда Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) нинг буғ билан ишлайдиган ҳаммомлари фаолият юритарди. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) –  Ҳиндистоннинг Патна шаҳрида мусулмон оиласида таваллуд топган. Милодий 1759 йили Брайтн шаҳрида “Mahomed’s Baths” номли ҳаммомларини очди. Бу ҳаммомлар кўринишда Усмонли турк халифалиги даврида қурилган ҳаммомларга ўхшарди. Ҳозирда ҳаммомлар ўрнида “The Queens Hotel” жойлашган. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) хизматлари учун Англия қироллари Жорж (George) ва Увилям (William) томонидан тақдирланган. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   535

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: мисвок ва ҳинна

Мисвак Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвак билан тозалаганлар. Pharba Basel LTD (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвак устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида  милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана (Indiana) университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди. Ҳинна Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири ҳиннадир. Дарҳақиқат, ҳинна дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини ҳинна билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар. Ҳиннанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, Ҳинна зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир. Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек ҳиннага ғоятда эътибор қаратади ва поклик йўлида ундан фойдаланади. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   650
1 217 218 219 220 221 233