islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Жамият

Бўлимлар

Salomlashishga oid fatvolar

Salomning lug‘aviy ma’nosi: tinchlik, havfsizlik va beshikast ma’nosidadir. “Assalamu alaykum”ning istilohiy ma’nosi: “sizga tinchlik, salomatlik tilayman” degan ma’noda. “Va alaykum assalom”ning istilohiy ma’nosi: “sizga ham tinchlik, salomatlik tilayman” degan ma’noda. Salomlashish dinimiz shiorlaridandir. Shu bilan birga Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam buyurgan sunnat amallardan biri hisoblanadi...- Toshkent islom instituti talabasi Abdurazzoqhojaev Mashrabjon

Ростгўйликнинг фазилати

Ростгўйлик – эзгу хулқларнинг посбони бўлиб, ўзини ҳақиқий мўъмин-мусулмон ҳисоблаган инсон ҳеч қачон ёлғон сўзламайди ва ҳеч кимни алдамайди. Негаки, Ислом динининг муқаддас манбаи ҳисобланган Қуръони Каримнинг аксарият оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўплаб ҳадиси шарифларида ростгўйликка тарғиб қилинади, ёлғондан қайтарилади. Аллоҳ таоло ёлғон гапирадиган яъний ростгўй бўла олмайдиганлар ҳақида шундай баён қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир”, (Наҳл сураси, 105-оят)...- Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

Зино касофати..

Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бӯлса, албатта у ҳаром қилинган. Юқори кучланишга эга электр симлари ёнига "симларга тегманг"деб эмас балки, "симларга яқинлашманг" - деб ёзиб қӯйилади. Чунки бу сим атрофида жуда юқори магнит майдон мавжуд бӯлиб, унга яқинлашаётганларни ӯзига тортади. Демак ҳалокатга йӯлиқиш учун яқинлашишнинг ӯзи кифоя, ушлаш шарт эмас...- ТИИ модул таълим тизими талабаси, Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби Абдунабиев Рӯзибек.

Бекорчи сўзлардан тилни сақлаш

Исломнинг гўзал ахлоқларидан бири бу беҳуда-бекорчи сўзлардан тилни тийишдир. Қуръони азим уш шуаънда Худои таборак ва таоло мусулмон киши ўзаро ҳамсуҳбат бўлганда чиройли одобда бўлишини буюраяпти: “Менинг бандаларимга айт, (ўзаро сўзлашганда) яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта, шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради ва албатта, шайтон инсонга очиқ душмандир” Дарҳақиқат, ҳаётимизда учрайдиган ҳолат кўп эътибор берганмизки, қўпол одамларнинг дўстлари жуда кам бўлади. улар ўзларининг ёмон муомаласи билан бор дўстларини ҳам йўқотадилар. Оятга кўра шайтон инсонларни ширинсўз бўлишдан узоқлаштириб, шу йўл билан уларнинг орасига душманлик солиши ва шунинг натижасида лаъин икки тараф орасини бузиш учун, уларнинг қалбларига бир-бирларига нисбатан васваса солади...- Тошкент ислом институти талабаси Муҳаммадумар Муҳаммаджонов

“Оломонча маданият” – ёшларни маънавий таназзулга етакловчи иллат

Сўнгги пайтларда ҳар хил ғаразли кучларнинг интернет оркали асл маънавиятга зид бўлган ва оммавий маданият никоби остида хатарли иллатлар билан йўғрилган ғояларни ёшлар онгига сингдиришга уринишлари кучаймоқда.Бундай жирканч «маданият» таъсирига тушган ўсмир ёшлар локайд, енгил-елпи ҳаëтга ошно, юрт равнақи ва халқ тинчлигига бефарк кимса бўлиб вояга етади...- Янгийўл туман “Имом Султон” жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев
1 3 4 5 6 7 25