Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўқув курслари учун қабул ҳайъати 904
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги Имом Бухорий номидаги мадрасанинг илк битирувчиларига диплом топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси хабари асосида azon.uz сайти маълум қилди. Маросимда Ўш вилояти қозилиги, Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Уламолар кенгаши, Аравон тумани маъмурияти ва ички ишлар бўлимидан вакиллар, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Ўш вилояти қозиси Самидин Атабаев битирувчиларни табриклар экан, улар тўрт йил давомида олган билимларини халққа етказишлари кераклигини уқтирди. Аравондаги Имом Бухорий номли мадраса ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, бу йил мазкур ўқув юртини 32 нафар талаба битирди. 753
Масжидларга вақф қилиш учун «Ҳилол» нашриётидан 15 млн сўмлик китоб харид қилинди. Бу ҳақда «Вақф» фонди хабари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди. Жорий йилнинг 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида «Ҳилол» нашриётидан 38 турдаги жами 585 та китоб сотиб олинди. Уларнинг умумий қиймати 15 миллион сўм бўлди. Китобларнинг асосий қисми шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб китоблардир. Китоблар рўйхати ва адади: – Қуръони карим маънолар таржимаси — 15 дона – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ — 15 дона – Бахтиёр оила — 15 дона – Ижтимоий одоблар — 15 дона – Ислом тарихи 1,2-китоблар — 15 дона – Амаллар ниятга боғлиқ — 15 дона – Бозор ва унга боғлиқ масалалар — 15 дона – Дин насиҳатдир — 15 дона – Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати — 15 дона – Енгил амаллар — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 2-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 5-қисм — 15 дона – Зикр аҳлидан сўранг 7-қисм — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 12-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 13-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 14-15 жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 20-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 22-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 23-жуз — 15 дона – Ҳадис ва ҳаёт 24-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 27-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 28-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 29-жуз — 10 дона – Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз — 10 дона – Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир — 15 дона – Мўминнинг меърожи — 15 дона – Мўминнинг нажоти — 15 дона – Мўминнинг қалқони — 15 дона – Мўминнинг умр сафари — 15 дона – Муаллими соний (дискли) — 30 дона – Мен ҳам намоз ўқийман — 45 дона – Очиқ хат — 15 дона – Одам ато ва Момо ҳаво — 30 дона – Ўкинма 1,2 жузлар — 15 дона – Қарз — 15 дона – Ғийбат ўзи нима? — 15 дона – Қуръон қалблар шифоси — 15 дона – Иҳё улумиддин — 15 дона 743
Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Маънавият ва маърифат” фанидан суҳбат, “Чет тили” ва “Тарих” фанларидан тест синови шаклида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикасидаги Муҳаммад Беруний номидаги Ислом ўрта-махсус билим юрти, Андижон вилоятидаги Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро вилоятидаги Мир араб мадрасасида ўтказилди. 871
Сўнгги пайтларда дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш бидъат деган сўзлар тез-тез қулоққа чалиниб қолмоқда. Аслида ҳам шундайми? Бу ҳақда Ислом олимларининг фикри қандай? Бу саволларга қуйидаги камтарона изланиш орқали жавоб топишга уринамиз. Уламолар жумҳури яъни ўз вақтида сўзи нуфузга эга бўлган аҳли илмнинг, жумладан тўрт фиқҳий мазҳаб шайхларининг аксарияти дуодан сўнг қўлларни юзга суртишнинг машруъ ва мустаҳаб ишлардан эканлигига иттифоқ қилганлар. Ҳатто ҳанбалийлар (шофеъийлардан фарқлича) намоздаги қунутдан сўнг ҳам қўлларни юзга суртишга рухсат берадилар. Аҳли илмдан жуда камчиликкина дуодан сўнг қўлни юзга суртишни машруъ ҳисобламаган. Жумладан, шофеъийлардан Изз ибн Абдуссалом, ҳанбалийлардан Тақийюддин ибн Таймийя ва ҳанафийлардан айрим машойихларгина шу фикрни ихтиёр этганлар. Энди бу борадаги аҳли илмларнинг сўзлари билан қисқача танишамиз: Шарҳул-Ҳаскафий (яъни ад-дур ал-мухтор китоби)да (1\507) келади: “Сафо, Марва ва Арафотда эса худди дуодаги каби қўлларини кўтаради. Бу ўринда ва истисқо намозида қўлларни кўтариш мустаҳаб ҳисобланади. Хуллас, қўлларини кўкси баробарида осмонга қаратиб очади. Чунки, само дуонинг қибласидир. Икки қўли орасини (ёпиштирмасдан) бироз очиқ жой қолдиради. Совуқ ва ҳоказо каби узрли ҳолат бўлса, кўрсаткич бармоғи билан ишора қилиши кифоя. Ундан (яъни дуодан) кейин (қўлни) юзга суртиш (мазҳабимиздаги турли қавллар ичидан) энг саҳиҳига кўра суннатдир”. Фатовои ҳиндийяда (5/318) эса шундай дейилади: “Дуодан фориғ бўлганда икки қўлни юзга суртиш масаласига келсак, бир қавлда (ليس بشيء): “бу ҳеч нарса эмас! (яъни, эътиборли гап эмас, машруъ эмас!)” дейилган. (Одатда бу ибора бирор масалага заифлик нисбати берилганда айтилади. – муаллиф). Аммо, кўплаб машойихларимиз (Аллоҳ уларни раҳматига олсин!) буни (яъни қўлларни юзга суртишни) машруъ деб эътибор қилганлар. Ва мана шу қавл (мазҳабимизда) саҳиҳ ҳисобланади. Боз устига, бу борада хабар (ҳадис) ҳам ворид бўлган. Масала “ал-Ғиёсийя”да ҳам шундай”. Моликийя мазҳабининг мўътабар китобларидан “ал-фаваакиҳ ад-давааний алаа рисаалат Ибн Абий Зайд ал-Қайравааний” (“Ибн Абу Зайд Қайравонийнинг рисоласи шарҳидаги шовул мевалар”) номли асарда ( 2/330) шундай дейилади: “Дуода қўллар кўтариладими, кўтарилмайдими? (яъни кўтариш машруъми машруъмасми?) Агар кўтарилса (яъни кўтариш машруъ бўлса), дуодан сўнг улар юзга суртиладими, суртилмайдими?”, деган маънода аҳли илмлар ўртасида ихтилоф юзага келди. Термизийда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўтарсалар, токи, уларни юзларига суртмагунларигача туширмас эдилар”. Ушбу ҳадис Набий алайҳиссалом дуода қўлларини кўтарганлари ва уларни юзларига суртганликларига далолат қилади”. Яна мазкур китобнинг 2-жилд, 335- саҳифасида келтирилади: “(дуо асносида) қўлни очиш (ёзиш) борасида ҳам уламолар ўртасида ихтилоф юзага келган. Лекин, бу ишнинг зарари йўқ. Зеро, бу (яъни қўлларни очиш) бечораҳоллик ва муҳтожлик белгисидир. Шунингдек, Набий алайҳиссалом қилганларидек, (дуо қилувчи) дуодан сўнг қўлларини юзига суртиш ҳам мустаҳаб деб билинади”. Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади (Мустаҳаб сўзи луғатда хуш кўрилган иш маъносини англатади. Истилоҳда эса, шаръан қилишга тарғиб қилинган, қилса қўшимча савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалга айтилади. – муаллиф). Имом Муваффақуддин Ибн Қудома ўзининг ал-Муғний китобида (1/449) бу борада шундай дейди: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсанг, кафтларингнинг ичи билан (яъни кафтларинг ичини осмонга қилиб) дуо қил! Усти билан дуо қилма (яъни дуода кафтларинг устини тепага қаратма!) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларинг билан юзингни арт!” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти)”. Шофеъий мазҳабида...