Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси доцети О.Тангиров 305-гуруҳ талабалари учун “Илмий тадқиқот метадалогияси” фанидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига экскурсия ташкил қилди...- ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Мавлянкулов Мурод
Муомала шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро психик жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, таъсирланадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, идрок этадилар, муайян тасаввур образларини яратадилар ва бир-бирларини тушунадилар, у ёки бу имкониятларини англайдилар ҳамда баҳолайдилар. Муомала муваффақиятнинг негизи шахснинг руҳий дунёси, этиёжлар мотивацияси (лотинча movere-харакатлантираман; одамни муайян ҳатти-ҳаракатларга ундайдиган сабаблар мажмуаси), характер хислати...- ТИИ психологи Чариева Мухайе
Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Сойибжон Жўраев Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходималарни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Дилфуза Рўзиева Тошкент ислом институти Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимида узоқ йиллардан буён фидойи меҳнат қилиб келаётган ходима ҳисобланади. Д.Рўзиеванинг меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходималари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Д.Рўзиеванинг хўжалик ишларидаги фидойилиги ва қатъий меҳнат интизомига эга намунали ходима сифатида қадрланишини таъкидлади. 50 ёшни қаршилаётган ходимага касбий ва оилавий ютуқ ҳамда барака тилаб, Тошкент ислом институти жамоаси номидан табрикнома ҳамда эсдалик совға топширди. Тавба сураси 108-оятда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”. Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик иймоннинг ярмидир”, дейдилар. Таълимни ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб, бунда иштирок этувчиларнинг меҳнатлари улкандир. Ўқитувчи ва талабаларнинг покиза ва тоза аудиторияларда таълим олишларида, албатта, институтнинг саранжом саришта бўлишига масъул ходималарнинг ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло аҳли илм ва талабаларнинг илм таҳсилидан ҳосил бўладиган савобларга ана ўша ходималарни ҳам ниятига кўра шерик қилади ва Ўзи мукофотлайди. “Аслида ҳар қандай табрик замирида инсоннинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малакамаҳоратига чуқур эҳтиром ётади. Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг элюрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар. Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган зарварақларига назар ташлар экан, унинг ҳаёт йўли ва мазмуни ёрқин намоён бўлади. Бу борада Сиз азиз инсоннинг босиб ўтган йўлингиз ҳар биримиз учун ибратдир. Зеро, одамлар орасида ҳақиқий одам шу бўладики, ундан бошқа одамлар манфаат кўрадилар. Одамийлик туфайли одам шуҳрат топади, танилади ва билинади. Қилган эзгу ишларингиз-у, меҳнатларингиз роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш Сиз азиз инсонга насиб этсин”, дейилади табрик матнида. Тадбир сўнгида, Д.Рўзиеванинг ҳамда Олий маъҳадда фаолият юритаётган фидойи ходималар ҳаққига дуои хайрлар қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 455
Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати