Соғлом турмуш тарзи инсон саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий мезонидир. Тошкент ислом институтида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан «Спорт-саломатлик гарови» шиори остида талабалар ўртасидаги футбол мусобақасига старт берилди... - Бўлими ходими У.Тўйчиев
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ўқув курсига ташриф буюришди... - ТИИ Матбуот хизмати
“21 Октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Тил – миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети филология фанлари номзоди, доцент А.Тилавов таклиф этилди... - Тиллар кафедраси кабинет мудири О.Юнусов
Тошкент ислом институтида "Ижтимоий фанлар" кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида "Мен радикализмга қаршиман" шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита "Диншунослик экспертизаси" бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати