islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

ТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Адҳам қори Юсупов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди. Адҳам қори Юсупов Қуръони каримни мазкур тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди. Шу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Адҳам қори Юсуповга ижоза шаҳодатномаси топширилди. Аллоҳ таоло устозимиз ва ҳамкасбимиз Адҳам қори Юсуповнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин. Қуръони карим хизматларида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин! 519

БИТИРУВЧИЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Юртимизда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароити яратишга доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши, ёшларнинг ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзларига муносиб иш ўринларини топаётгани бунинг ёрқин далилидир. Шу маънода Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент ислом институти ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасини 2024–2025 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борди. Йиғилиш жараёнида битирувчилар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла ёшларни «Шайх Зайниддин» жоме масжидига бошлаб кириб, минбар ва меҳробнинг маънавий аҳамияти, улар билан боғлиқ масъулиятлар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Тадбир давомида битирувчилар «Шайх Зайниддин» қабристонига ҳам ташриф буюриб, Қуръон тиловат қилиб, савобини марҳум устозлар руҳига бағишладилар.Учрашув сўнгида эса Абдуқаҳҳор домла ҳар бир битирувчига ҳадялар топшириб, уларга келгусидаги хизматларида муваффақият тилади. 314

Таниқли олим Ҳамза Бакрийнинг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташрифи

Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, таниқли олим доктор Ҳамза Бакрий Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари учун муҳим эътиқодий масалаларга бағишланган илмий суҳбат ўтказиб берди. Тадбирда институт Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи A.Aллоқулов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Илмий мажлисда доктор Ҳ.Бакрий талабаларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан жавоб берди. Хусусан, илм, эътиқод, гумон ва шак сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, ақл билан идрок этиладиган нарсалар тасдиқ ва тасаввурга бўлиниши, тасдиқ эса илм ва эътиқодга тақсимланиши ҳақида, бу тақсимотларни яхши англаш эса иймон ва унга боғлиқ муҳим мавзуларни теран англашга катта ёрдам бериши таъкидланди.Шунингдек, бугунги кунда долзарб мавзулардан ҳисобланган, такфир масаласининг асл моҳиятини очиб берадиган тавҳиднинг учга тақсимланиши ва унга доир муҳим мавзулар, хусусан тавҳидни учга – рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳидига тақсимлаш хатари, унинг тарихи ва бу масаладан қандай ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар юзага чиқиши ҳақида асосли, илмий далиллар айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу мавзу бугунги кунда билиш лозим бўлган муҳим нуқта ҳисобланади. Мусулмонларни ширкда айблашдек хатарли сўзга илк қадам ҳисобланган ушбу мавзуни бугунги кунда ҳамма, айниқса илм аҳллари билиш лозим ҳисобланади. Тадбир сўнгида доктор Ҳамза Бакрийга институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 249

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “SCOPUS журналларида муваффақиятли нашр қилиш стратегиялари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Ўзбекистондаги Scienceweb илмий тадқиқотлар база лойиҳаси раҳбари Мирзалимов Улуғбек Артикович ташриф буюриб, институтнинг барча профессор-ўқитувчиларига "SCOPUS журналларида муваффақиятли нашр қилиш стратегиялари: илмий натижаларни халқаро миқёсга олиб чиқиш йӯллари" мавзусида маъруза қилиб, бир нечта муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Тошкент ислом институтида 2025-2026 ўқув йили бошланди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида тадбир ўтказилди.             Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Диний маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов, ТИИ ректори Уйғун  Ғафуров, ўқитувчилар ва 1-курс талабалари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институтнинг 1-курс магистранти Саййидбурҳон қори Фазлиддинов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров очиб бериб, Мустақилликнинг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этди. Сўнг ДИҚ бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов сўзга чиқди ва талабаларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади.             Шундан сўнг 1-курс талабаси Миржалол Абдусалимов янги ўқув йили бошлангани муносабати билан талабалар номидан барчани табриклади ва ташаккурини изҳор этди. Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди. ТИИ  Матбуот  хизмати 363
1 5 6 7 8 9 138