islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида бир қатор мусобақалар ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.8–20 сентябрь кунлари талабалар ўртасида “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим ва тарбия усуллари” мавзусида мақола ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди. Натижаларга кўра: • 1-ўрин: 402-гуруҳ талабаси Рихсибоев Азимжон Акромжон ўғли; • 2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Одилжонов Абдулазиз Озодбек ўғли; • 3-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Салимов Саидакбар Бекзодбек ўғли ва 101-гуруҳ талабаси Чориев Муҳаммадсодиқ Акбар ўғли. 12–19 сентябрь кунлари институтнинг расмий Telegram (https://t.me/oliymahad) канали аъзолари ўртасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар” мавзусида онлайн викторина мусобақаси ўтказилди. Якуний натижаларга кўра: • 1-ўрин: Жангирова Муборак; • 2-ўрин: Анварова Моҳигул; • 3-ўрин: Абдуллажонова Гули, Намозов Сирожиддин ва Хушвақтов Низомиддин. Шунингдек, “Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақасида ҳам ғолиблар аниқланиб, талабалар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Барча ғолиблар институт раҳбарияти томонидан диплом, китоб ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 495

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ҲИДОЯТ МАЁҒИ” СИЙРАТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сентябрь – “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтида “Ҳидоят маёғи” номли маърифий сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа институтнинг 3-курс талабалари ўртасида ташкил этилди ва уни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ташаббуси билан ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади – талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, сийратга муҳаббат ва ҳурматни тарғиб қилиш ҳамда ёшларни маънавий тарбиялашдан иборат. Тадбирда ЎМИ Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси Умиджон Ходжаев, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, шунингдек, институт устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи, ходимлар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Мусобақага институт матбуот котиби Абдулқаййум Исмоилов модераторлик қилди. Анъанага кўра, тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланиб, институт ректори Уйғун домла Ғафуровнинг кириш сўзи билан очиб берилди. Беллашувда Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари қуйидаги шартлар бўйича беллашишди: • Ижодий чиқиш (мақола, шеър ёки видео – 5 дақиқа), • Савол-жавоб (шамоил асосида – 10 савол), • Илмий чиқиш (пайғамбаримиз раҳматлари мавзусида – 5 дақиқа), • Бадиий қисм (сийратга оид саҳна кўриниши – 10 дақиқа). Ҳар бир шарт якунида ҳакамлар томонидан қўйилган баллар ва иштирокчиларнинг чиқишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳам билдириб борилди. Қизғин баҳс-мунозара ва ижодий чиқишлар билан ўтган мусобақа якунига кўра: • 1-ўрин – Ибн Касир жамоаси (145 балл), • 2-ўрин – Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоалари (131 баллдан). Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, барча ҳакамлар ва иштирокчилар “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Саидаҳмедов Абдулазим домланинг китоблари жамланмаси билан рағбатлантирилди. 428

Тошкент ислом институти талабалари учун маданий-маърифий экскурсия ташкил этилди

Имoм Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 3-курс талабалари учун навбатдаги маданий-маърифий экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Рахматулло Олтинбоев ва Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Абдулазиз Қодиров ҳамроҳлик қилди. Талабалар аввало Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда мутахассислар томонидан марказнинг асосий вазифалари, фатво чиқариш тартиби, диний саволларга жавоб бериш жараёни ва илмий хулосалар тайёрлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳага оид зарур жавобларни олдилар. Шундан сўнг талабалар “Шамсиддин Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйига ташриф буюриб, диний-маърифий адабиётлар яратилиш жараёни, китобларни таҳрирлаш, босма жараёни ва тарқатиш ишлари билан танишдилар. Нашриёт вакиллари томонидан талабаларга сўнгги йилларда чоп этилган асарлар, таржима қилинган китоблар ва уларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Мазкур экскурсия талабаларга диний соҳада амалга оширилаётган илмий-маърифий ишлардан яқиндан хабардор бўлиш, назарий билимларини амалий кўникмалар билан бойитиш ва келгусида ўз фаолиятларида қўллаш имконини беради. 257

Имом Мотуридий марказида мотуридийшунослик бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар доирасида профессор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган аллома Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асарини шарҳлаб, замонавий мутаассиб оқимларнинг ғояларига аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида раддия бериш методологияси ҳақида атрофлича маърузалар ўқиди. Мазкур семинарда Имом Мотуридий маркази илмий ходимлари билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли диний таълим муассасалари ўқитувчилари, жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ҳам иштирок этиб, ўз билим ва малакасини оширдилар. Дарс жараёнида семинар қатнашчилари томонидан берилган долзарб саволларга аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида батафсил жавоблар берилди. Семинар сўнгида эса “Алоуддин Косонийнинг “ал-Муътамад фи-л-муътақад” асари шарҳи” мавзусидаги малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган барча устозларга махсус сертификатлар топширилди. 260

Тошкент ислом институтида 2025-2026 ўқув йили 1-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

2025-2026 ўқув йилининг дастлабки кунларида Тошкент ислом институтида 1-сонли Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Мажлисга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди. Кун тартибидаги масалалар Йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди: Институт Кенгаши ва Тафтиш ҳайъати таркибини тасдиқлаш; 2025-2026 ўқув йили учун Кенгашнинг йиллик иш режаси; Институтнинг умумий йиллик иш режаси, проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг иш режаларини тасдиқлаш. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида ЎМИ ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар мурожаатлари ҳамда Кенгашнинг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан А. Эгамов ахбороти тингланди. Қўшимча масалалар Бошқа масалалар қаторида қуйидагилар муҳокама қилинди: Битирув (диплом) ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарлар тайинлаш (С. Примов); Талабаларга академик таътил бериш ва талабалар сафидан четлатиш (Н. Турабоев); Талабалар турар жойида тўлов миқдори, кун тартиби ва профессор-ўқитувчилардан иборат навбатчиликни тасдиқлаш (Х. Аманов); Фан ойликлари, қўшимча дарс ва тўгараклар ташкил этиш (Н. Турабоев); 2025-2026 ўқув йили учун ишчи-ўқув режалари ва ишчи дастурларни тасдиқлаш (Ж. Рузиев). Хулоса Мажлис якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. 343
1 4 5 6 7 8 138