Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, таниқли олим доктор Ҳамза Бакрий Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари учун муҳим эътиқодий масалаларга бағишланган илмий суҳбат ўтказиб берди. Тадбирда институт Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи A.Aллоқулов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Илмий мажлисда доктор Ҳ.Бакрий талабаларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан жавоб берди. Хусусан, илм, эътиқод, гумон ва шак сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, ақл билан идрок этиладиган нарсалар тасдиқ ва тасаввурга бўлиниши, тасдиқ эса илм ва эътиқодга тақсимланиши ҳақида, бу тақсимотларни яхши англаш эса иймон ва унга боғлиқ муҳим мавзуларни теран англашга катта ёрдам бериши таъкидланди.Шунингдек, бугунги кунда долзарб мавзулардан ҳисобланган, такфир масаласининг асл моҳиятини очиб берадиган тавҳиднинг учга тақсимланиши ва унга доир муҳим мавзулар, хусусан тавҳидни учга – рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳидига тақсимлаш хатари, унинг тарихи ва бу масаладан қандай ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар юзага чиқиши ҳақида асосли, илмий далиллар айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу мавзу бугунги кунда билиш лозим бўлган муҳим нуқта ҳисобланади. Мусулмонларни ширкда айблашдек хатарли сўзга илк қадам ҳисобланган ушбу мавзуни бугунги кунда ҳамма, айниқса илм аҳллари билиш лозим ҳисобланади. Тадбир сўнгида доктор Ҳамза Бакрийга институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 410
Тиллар кафедраси ташаббуси билан институтнинг Ахборот-ресурс марказига (АРМ) араб тили ва балоғат фанларига оид икки муҳим асар – “دروس البلاغة في علم البلاغة” ва “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” китоблари 60 донадан топширилди. 1. “دروس البلاغة في علم البلاغة” Бу асар араб тили балоғатини ўрганишда энг асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади. Муаллифлари – Али ал-Жарим ва Мустафо Амин. Китобда балоғатнинг уч асосий йўналиши – илмул-баён, илмул-маъоний ва илмул-бадиъ тартибли ва содда услубда баён қилинган. Асарда Қуръон оятлари, ҳадислар ва араб адабиёти намунасидаги мисоллар орқали қоидалар тушунтирилган. 2. “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” Машҳур наҳвий асар “Ажрумийя” матнига Мисрлик олим Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид томонидан ёзилган шарҳ. Китобда грамматик қоидалар оддий ва аниқ изоҳлар билан берилиб, ўрганувчига араб тилининг асосий қонун-қоидаларини пухта ўзлаштириш имконини беради. Китобларнинг аҳамияти: • Ушбу асарлар мадрасавий ва университет таълим тизимида асосий ўқув қўлланма сифатида қўлланиб келинмоқда. • Араб тилининг балоғат ва наҳв фанларини чуқур ўрганишда талабалар учун энг қулай дастур ҳисобланади. • Қадимий анъанавий матнлар билан бирга замонавий таълим жараёнида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Китоблар белгиланган тартибда АРМ фондига киритилиб, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг фойдаланиши учун жойлаштирилди. 573
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Ўзбекистондаги Scienceweb илмий тадқиқотлар база лойиҳаси раҳбари Мирзалимов Улуғбек Артикович ташриф буюриб, институтнинг барча профессор-ўқитувчиларига "SCOPUS журналларида муваффақиятли нашр қилиш стратегиялари: илмий натижаларни халқаро миқёсга олиб чиқиш йӯллари" мавзусида маъруза қилиб, бир нечта муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Диний маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, ўқитувчилар ва 1-курс талабалари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институтнинг 1-курс магистранти Саййидбурҳон қори Фазлиддинов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров очиб бериб, Мустақилликнинг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этди. Сўнг ДИҚ бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов сўзга чиқди ва талабаларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади. Шундан сўнг 1-курс талабаси Миржалол Абдусалимов янги ўқув йили бошлангани муносабати билан талабалар номидан барчани табриклади ва ташаккурини изҳор этди. Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 716
Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йили Тошкентнинг машҳур Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мавзеъида дунёга келган. Унинг аждодлари ҳам дунё таниган Ислом олимлари бўлишган: катта бобоси шайхулислом Аюбхон Юнусхон ўғли даврининг йирик фақиҳларидан эди, у кўп йиллар Бухородаги “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилган. Бобоси Абдуллоҳ ибн Бурҳон Эшон ҳам ўша мадрасада дарс берган. Отаси Эшон Бобохон Қуръони карим ва Суннати Набавийяни мукаммал билган олим, минтақа мусулмонлари идорасининг ташкилотчиси ва биринчи раиси эди. Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. Тошкент ислом институтига “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида талаба қизларга навбатдаги суҳбатни қилиб бериш учун Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг фарзанди Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби доценти Филология фанлари номзоди Мухлисахон ая Зиёвуддинова ташриф буюрдилар. Мухлисахон ая талаба қизларга ўз самимий тилакларини изҳор қилиб, ҳавас билан шу даргоҳнинг талабаси сифатида улар сафида бўлиш орзулари эканлигини билдирган ҳолда ўз суҳбатларини бошладилар. Суҳбат аввалида Мухлисахон ая болалик даврларида дин арбоблари хонадонида ўтган хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ушбу хонадонда илмга бўлган муҳаббат, илмий суҳбатлар ва ёш Мухлисанинг ана шу илм чархпалагида суғорилиб улғайишини эслаб, кўзларига ёш олдилар. Ҳар бир даврнинг ўз мураккабликлари борлигига қарамасдан аёл киши бўла туриб илм олишдан тўхтамаганликлари ва бу сўқмоқларда қаварилган оёқлар охир-оқибат ўз манзилига етказиб, берган ҳосилларини кўраётганларини таъкидлаб ўтдилар. Олима аёлнинг ҳаёт сабоқлари талаба қизларимизда илм олишга бўлган шижоатларининг янада жўш уришига сабаб бўлди ҳамда илм ва оилани баробар олиб боришдаги “яхши ташвишлар”ни енгиб ўтиш, нафақат оилада салоҳиятли фарзандларни улғайтириш, балки жамиятимизда ўз ўринларини топиб, етук авлодни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшишга рағбат бўлди. ТИИ Матбуот хизмати 2 754