2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгилик ва ўзгаришлар кўрсатиб ўтилган. Маълумки, 1999 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Тошкент ислом университети ташкил этилган эди. Шу вақтга қадар университетда “Ислом тарихи ва фалсафаси” ва “Фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар” факультетлари мавжуд бўлиб, уларда “Диншунослик”, “Ислом тарихи ва манбаашунослиги”, “Дин социопсихологияси”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланган. 2017 йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ҳазрати Имом мажмуаси жаомотчилик вакиллари ва диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний-маърифий соҳанинг барча йўналишлари каби Тошкент ислом университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатма берган эди. Куни кеча эълон қилинган фармоннинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети таклифлари маъқулланиб университет негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислигидаги диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси деб белгиланди. Унда Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрлар тайёрланади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади. Фармонда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган Малака ошириш маркази ҳам ташкил этилади. 742
2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгилик ва имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Фармоннинг 1-бандида диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгиланган. Шунга кўра 11-бандда 2018 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ишловчи ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларга ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Марказ ходимларига – 4 баравар) миқдорда қилиб белгиланди. Шунингдек, пенсионерларга, уларнинг ушбу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда пенсиялари тўлиқ тўланади. Мазкур пенсионерларга берилган имтиёз барча диний-маърифий ташкилотлар пенсионер ходимларига татбиқ этилади. 378
2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим ўзгаришлар кутилмоқда. Фармоннинг 14-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади. 489
2018 йил 16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди. Унга кўра диний-маърифий соҳа фаолияти бўйича бир қатор муҳим янгиликлар жорий этилади. Фармоннинг 8-бандида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши мазкур фондни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги ва унинг ўрнида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги қайд этилган. Кўпчиликка маълумки, барча соҳада бўлгани каби диний-маърифий соҳа вакилларида ҳам уй-жойга бўлган эҳтиёж анча йиллардан буён мавжуд эди. Фармоннинг 10-бандида бу масала ечими келтириб ўтилган. Унга “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда: фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўлаш; фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш; кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминласин, дейилади фармонда. 292