islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37
Sentabr 9, 2021

Day

Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва улар одамнинг атрофида рақсга тушишади...
Ҳеч қандай қурилма боланинг соғлом туғилишини ёки туғилмаслигини мутлоқ даражада аниқлай олмайди... - Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни ҳаром қилдими, демак, ўша ишда, ўша таомда улкан зарар борлигидан қайтарган. Аллоҳ таоло бандаларига бирор ишни қилишга буюрдими, демак, унда улкан фойда бор. Номаҳрам аёлга қарашнинг ман этилишининг ҳикматлари кўп. Зинонинг, зинога олиб борадиган ишларнинг олдини олиш, жамиятнинг поклигини сақлаш ва ҳоказо. Британиялик олим Тим Ҳант бир фикри учун Лондондаги университетдаги ишидан бўшатилади. Илмий лабораторияларда эркак ва аёлнинг бирга ишлаши хато эканини, аёлни эркак бор жойдан узоқлаштириш лозимлигини, чунки аёлнинг ёнида тажриба ўтказаётган эркак зеҳнини бир жойга жамлай олмаслигини таъкидлаган. Бу олим ҳақиқатни айтган эди, аммо атрофидагилар бу гапни қабул қилмадилар ва олимга ҳужум қилиб, охири уни ишдан бўшатдилар. Бу олим Нобел мукофотини олган ва кўп илмий иш қилган. Илмий ҳақиқат шуки, бегона аёл билан беш дақиқа ўтириш танада кортизол гормонининг миқдори ошишига етарли экан. Бу Дейли телеграф газетасида нашр этилган илмий тадқиқот хулосаси. Валенсия университети тадқиқотчиларининг таъкидлашича, жозибадор аёл билан холи қолиш кортизол гармонининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига сабаб бўлар экан. Ваҳоланки, тажрибада иштирок этган эркаклар ёнларидаги аёлга қарамасликка ҳаракат қилишган. Лекин барибир гармон ишлаб чиқарилиши тўхтамаган. Кортизол бу инсондаги энг муҳим гармонлардан бири бўлиб, уни стресс гармони дейилади. Бу гармонни танадан бутунлай йўқ қилиш ман этилади, чунки организмнинг қувват билан таъминланишига сабаб бўлади. Аммо унинг ҳаддан ортиқ ва доимий ишлаб чиқарилиши организмнинг кучсизланишига, тўлиқ қайта тиклана олмаслигига, мушаклар ва пайлар бўшашишига, бўғимларнинг жароҳатланишига, қутулиш жуда қийин бўлган ёғ қатламининг ҳосил бўлишига, иш бажараётганда доимий шошилиш ҳисси, чарчаш ва асабийлашиш ҳисси, ўзингизга боғлиқ бўлмаган қандайдир жараёнлар учун доим ташвишланиш, унутувчанлик ва диққатни жамлашдаги қийинчилик, қон босимининг ошиши, юрак уришининг тезлашиши, уйқунинг бузилиши ва баъзида жинсий ожизликка сабаб бўлади. Танада кортизол гармонининг ошишига бегона аёл билан холи қолиш сабаб бўлишини ўрганишлар кўрсатмоқда. Агар ўша аёл қанчалик жозибадор бўлса,...

Энг кўп ўқилган

  1. Қўшимча Қуръон курслари очилди (1 366)
  2. Ал-Азҳар жомеасида Олий маъҳаднинг 9 нафар қори устозлари 8 хил қироат бўйича ижоза олдилар (1 079)
  3. Мадраса талабалари ўртасида ўтказилган “Ягона олимпиада-2021” ғолиблари аниқланди (962)
  4. Рамазон-2021 тақвими (955)
  5. Олий маъҳадда “Қуръон мусобақаси-2021” кўрик-танлови бўлиб ўтди (874)

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!