islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Номаҳрам аёл билан холи қолишнинг зарарлари

Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни ҳаром қилдими, демак, ўша ишда, ўша таомда улкан зарар борлигидан қайтарган. Аллоҳ таоло бандаларига бирор ишни қилишга буюрдими, демак, унда улкан фойда бор.

Номаҳрам аёлга қарашнинг ман этилишининг ҳикматлари кўп. Зинонинг, зинога олиб борадиган ишларнинг олдини олиш, жамиятнинг поклигини сақлаш ва ҳоказо.

Британиялик олим Тим Ҳант бир фикри учун Лондондаги университетдаги ишидан бўшатилади. Илмий лабораторияларда эркак ва аёлнинг бирга ишлаши хато эканини, аёлни эркак бор жойдан узоқлаштириш лозимлигини, чунки аёлнинг ёнида тажриба ўтказаётган эркак зеҳнини бир жойга жамлай олмаслигини таъкидлаган. Бу олим ҳақиқатни айтган эди, аммо атрофидагилар бу гапни қабул қилмадилар ва олимга ҳужум қилиб, охири уни ишдан бўшатдилар. Бу олим Нобел мукофотини олган ва кўп илмий иш қилган.

Илмий ҳақиқат шуки, бегона аёл билан беш дақиқа ўтириш танада кортизол гормонининг миқдори ошишига етарли экан. Бу Дейли телеграф газетасида нашр этилган илмий тадқиқот хулосаси.

Валенсия университети тадқиқотчиларининг таъкидлашича, жозибадор аёл билан холи қолиш кортизол гармонининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига сабаб бўлар экан. Ваҳоланки, тажрибада иштирок этган эркаклар ёнларидаги аёлга қарамасликка ҳаракат қилишган. Лекин барибир гармон ишлаб чиқарилиши тўхтамаган.

Кортизол бу инсондаги энг муҳим гармонлардан бири бўлиб, уни стресс гармони дейилади. Бу гармонни танадан бутунлай йўқ қилиш ман этилади, чунки организмнинг қувват билан таъминланишига сабаб бўлади. Аммо унинг ҳаддан ортиқ ва доимий ишлаб чиқарилиши организмнинг кучсизланишига, тўлиқ қайта тиклана олмаслигига, мушаклар ва пайлар бўшашишига, бўғимларнинг жароҳатланишига, қутулиш жуда қийин бўлган ёғ қатламининг ҳосил бўлишига, иш бажараётганда доимий шошилиш ҳисси, чарчаш ва асабийлашиш ҳисси, ўзингизга боғлиқ бўлмаган қандайдир жараёнлар учун доим ташвишланиш, унутувчанлик ва диққатни жамлашдаги қийинчилик, қон босимининг ошиши, юрак уришининг тезлашиши, уйқунинг бузилиши ва баъзида жинсий ожизликка сабаб бўлади.

Танада кортизол гармонининг ошишига бегона аёл билан холи қолиш сабаб бўлишини ўрганишлар кўрсатмоқда. Агар ўша аёл қанчалик жозибадор бўлса, гармон шунча кўп ишлаб чиқарилар экан. Гармон ошишининг бошқа сабабларига ишдаги ёки муносабатлардаги нохушликлар, узоқ вақт овқатланмаслик, уйқунинг етарли эмаслиги, спиртли ичимликни истеъмол қилиш, кофе ва энергетик ичимликни кўп ичиш киради.

Киши синглиси, қизи, онаси билан, бегона эркак билан ўтирганда кортизол гармонининг миқдори ошмас экан. Фақат бегона аёл билан холи қолганда ошади.

Бошқа тадқиқот хулосасида айтилишича, киши бегона аёлга қараса ва у ҳақида ўйласа, бу ҳол такрорланса, вақт ўтиши билан эркакда сурункали касалликлар ва депрессия юз беради.

Ҳаммамиз мана бу ҳадисни яхши биламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундоқ бўлса, учинчилари шайтон бўлур», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадис биз эркакларга бегона аёл билан холи қолишимизни ҳаром этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадис орқали, Аллоҳ таолонинг фазли ила, биз умматларини ижтимоий ва танамизга оид касалликлардан узоқ бўлишимизни ирода қилганлар. Мўмин инсон ўзига маҳрам бўлмаган аёлларга қарашдан ва улар ила холи қолишдан тийилса, жамиятда фаҳш ишлар тарқалишининг олди олинади. Жамият вабо ва ижтимоий иллатлардан, кишилар зинодан сақланади.

244991cookie-checkНомаҳрам аёл билан холи қолишнинг зарарлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: