islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 14, 2021

Day

Тошкент ислом институтида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилди (Фото-видео лавҳалар)

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси - 2021” кўрик-танлови ўтказилди.

Ислом академиясига Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректор тайинланди

Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси Махсудов Давронбек Рустамовични Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректор лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклаб, хайрли ишларида Аллоҳ мададкор бўлишини сўраб қолади!

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла билим юртимизга ташриф буюрдилар

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла 14 декабрь куни Хоразм вилояти урганч туманида жойлашган “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Икки нафар Олий маҳад талабалари билан учрашиб, улар ўтган дарсларни таҳлил қилдилар.

Муҳаммаб ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасасига ташриф

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла 13 декабрь куни Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган тўрт нафар талабаларнинг – Низаматдинов Тўлеген, Ережепов Ҳайтмурат, Ҳомидов Ҳикматуллоҳ, Орифхожаев Хожиаббос Олий маҳад талабалари билан учрашиб, улар ўтган дарслари таҳлил қилинди.