Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мажусийликдан ҳақиқий динни қидириб исломга кирган саҳобийдир. Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий асли Исфахонлик бўлган. Ҳақ йўлни қидириб, юртидан чиқиб то Мадинагача келган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида мусулмон бўлган. Шунинг учун “Ҳақиқат изловчи” деб лақаб олган...- Тошкент ислом институти талабаси З.Файзиева
Банда Аллоҳга Унинг зикри билан яқинлашади. Шайтон эса бизни бу яқинликдан ҳар турли усулда тўсишга уринади. Инсон Аллоҳга яқин солиҳ банда бўлишни хоҳласада, шайтонга алданиб қолади. Қуръон ўқимоқчисиз, лекин телефонингизга хабар келди. Хабар муҳим эмас, лекин сиз у билан овора бўлиб қолдингиз. Бу каби мисоллар ҳар куни ҳаётимизда содир бўлади. Шайтон васвасасига алданиб қолмаслигимиз учун биз Роббимиз буюрганидек иш тутишимиз, яъни намоз ила ўзидан ёрдам сўрашимиз, бизни бир дақиқага ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймаслигини сўрашимиз керак...- ТИИ талабаси Баракаева Моҳибону
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар кафедра ва бўлимларнинг иш фаолиятини кўздан кечирдилар... - ТИИ Матбуот хизмати