Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Бурса шаҳрида ҳам бўлди. Маълумки, Бурсада “Саодат асри қиссалари”, “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу”, “Ўгай она”, “Қайнона” каби асарлари билан ўзбек китобхонларининг севимли адибига айланган тарихчи олим Аҳмад Лутфий Қозончи ҳазратлари истиқомат қилади. Туркияга келган ҳар бир зиёли ватандошимиз ҳурматли олимни зиёрат қилмай кетмайди...- ТИИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Бурсадаги Амир Султон мақбарасини зиёрат қилди. Келиб чиқиши бухоролик бўлган Амир Султоннинг ҳақиқий исми Шамсиддин Муҳаммад Али Ҳуссайн Беруний. Унинг отаси Саййид Али Бухоронинг машҳур мутасаввифларидан бўлиб, саййид бўлгани учун унга “амир” унвони берилган. Тахминларга кўра, Амир Султон 770/1368 йилларда туғилган...- ТИИ Матбуот хизмати
Истанбул университети - İstanbul Üniversitesi, Istanbul University Туркиядаги етакчи олий таълим муассасаси ва 570 йиллик тарихга эга энг қадимги университет ҳисобланади. Университетнинг асосий биноси шаҳарнинг эски қисмида, Боязид ва Сулаймония масжидлари ўртасида жойлашган. Айни пайтда университет ва унинг филиалларида 60 мингдан ортиқ талаба ва 18 мингга яқин магистрант ва докторант таҳсил олмоқда, уларга 4,5 минг нафарга яқин профессор-ўқитувчилар дарс бермоқда...- ТИИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов халқаро конференцияда иштирок этиш ва бир қатор илмий марказларда учрашувлар ўтказиш мақсадида Туркия Республикасида илмий сафарда бўлиб қайтди...- ТИИ Матбуот хизмати