islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 23, 2024

Day

Savdoning ham o‘z qoidalari bor!

Savdo va tijoratning qoida va hukmlarini o‘rganish vojib yoki mustahab amal sanaladi. Tijorat bilan shug‘ullanmoqchi bo‘lgan odam haromga qirib qolmasligi uchun savdo qoidalarini o‘rganishi vojib bo‘ladi. Shu sababli, ilm olmay turib tijorat bilan shug‘ullangan kishi quyidagi ikki gunohga aralashib qolishi mumkin: O‘zi uchun vojib bo‘lgan ilmni olmay, jaholat va beparvolikka yo‘l qo‘yish; Tijoratda haromga aralashib qolish...- Toshkent islom instituti talabasi Tillayev Muhammadali

Ota-Onaning farzandi haqqiga qilgan duosi

Ota-ona farzand tomonidan eng yuksak e’zozu hurmatga sazovar bo‘lgan insonlardir. Bu haqida oyatu hadislar ko‘p. Halqimiz o‘rtasida keng tarqalgan “Ota rozi –xudo rozi” degan hikmat ham shundan kelib chiqqan. Zero, hadisi sharifda “Jannat onalar oyog‘i ostidadur” deyilgan...- Toshkent islom instituti talabasi Habibullayev Ubaydulloh

Кутубхона бестселлерлар билан бойитилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига 2023 йил давомида китоб дўконларида энг кўп сотилган ҳамда китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинган 20 дона жаҳон адабиётининг бестселлер асарлар олиб келинди. Мазкур тўпламдан қўйидаги китоблар жой олган...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни нима йиғлатди?

Анас ўша жангни эслаб: “Бомдод намозини вақтида ўқимасам, менга Тустарнинг ғалабаси нима бўпти?! Мен намозни дунёнинг ҳеч бир бойлигига алмаштирмайман!”, дерди.

Зилзиладан қочишнинг ҳукми

Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий “Фатҳул Борий” асарида (“Зилзилалар ҳақида айтилган гаплар тўғрисидаги боб”, 9\252) шундай дейди: “Зилзилага тааллуқли масалалардан бири, зилзила юз берганида уйдан саҳро томонга қочишнинг ҳукмидир. Авзоий айтади: “Бунинг зиёни йўқ. Барча мусулмонлар: қочганлар ҳам, ўтирганлар ҳам яхши биладики, тақдирдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ. Бироқ менга (уйдан чиқмай) ўтириш суюклироқдир”. Буни Ҳарб Валид ибн Муслим орқали Авзоийдан ривоят қилган. Ҳарб яна шундай дейди: “Мен Исҳоқ ибн Роҳавайҳдан “зилзила пайтида уйида ўтирган киши ўрнидан туриб уйдан чиқиши керакми?”, деб сўрадим. “Агар шундай қилса яхши”, деб жавоб қилди у”...- Тошкент ислом институти талабаси Рахимов Абдулбосит
1 2