islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 23, 2024

Day

Hazrati Ali va Fotima onamizning nikohlari

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) Hazrati Oyishaga (roziyallohu anhu) uylanganlaridan keyin sahobalardan Fotimaga sovchilar kela boshladi... - TII 3-kurs talabasi Ibrohimov Bahodir

Никоҳ ақдининг одоблари

Никоҳ ақди ҳақиқий бўлишининг тўрт шарти бор:  Валисининг ижозати. Агар вали йўқ бўлса, султон ёки вакили валиси бўлади. Аёлнинг розилиги. Агар аёл тул ва болиға бўлса ёки бокира ва болиға бир аёл бўлса...- Тошкент ислом институти талабаси Зикрёев Хожимурод.

Талабалик даврида Аллоҳ таолога бўйсиниш завқи

Низомул-мулк Тусий раҳматуллоҳи алайҳ Низомия мадрасасини қурган пайтида талабаларнинг илмий савияси аъло даражада булишига алохида эьтибор берган эди. Шу боис узок йиллар давомида мадрасанинг илмий даражаси ниҳоятда юқори бўлди. Бир куни амирга мадраса талабалари орасида дунёга мухаббат кучайгани, уларнинг фикри бузилгани ҳақида хабар етиб борди. Низомул-мулк «Толиби илмларда ният узгарган бўлса, мадрасанинг фойдаси булмайди» деб, ўзи уларни имтиҳон қилмоқчи бўлди. Оддий кийим кийиб, мадрасага келди. Бир гурух талабаларнинг олдидан ўтиб, «Илм олишдан максадингиз нима?» деб суради. Уларнинг бири: «Менинг отам муфтий, мен ҳам отамга ўхшаб муфтий бўлиш учун ўқияпман», деди...- Тошкент ислом институти талабаси Отажонов Насруллоҳ

Imom Zamaxshariyning “Al-Kashshof” asari

Al-Kashshaf” (“Oshkor; Qur’on tafsiri”) az-Zamaxshariyning eng mashhur asaridir. Darhaqiqat, tarix davomida ko‘plab tilshunos olimlar Az-Zamaxshariyning shuhratini mazkur kitobga bog‘lashgan. Bu kitobning nomi (Al-Kashshaf) kashaf “ochmoq” feʼlidan olingan. Shunday qilib, bu kitob Qur'on iboralarining sintaktik va semantik noaniqliklarini ochishga harakat qiladi. Matnda Az-Zamaxshariy uni qurish motivi, turtki va maqsadlarini tushuntirib berdi. Darhaqiqat, u dastavval bu kitobni yozishga ikkilanganini tan olgan, chunki u o'zini Qur'onni to'g'ri talqin qilish uchun zarur bo'lgan ko'nikmalarga ega emas deb o'ylardi. Uning so'zlariga ko'ra, u har doim o'z shogirdlariga dars o'tayotganda va Qur'on oyatlarini tilga olganida, shogirdlari ilgari hech qachon uchramagan yangi ma'nolarni o'zlashtirgandek tuyulardi...- Toshkent islom instituti talabasi Sirojiddinov Muhammadali

Ислом – мурувват дини

Ислом дини инсонларни доимо бирдамлик, бир-бирига мурувватли бўлиш, минг йиллар давомида шаклланган ирқчилик, маҳаллийчилик каби салбий феъл-атворга қарши курашга ундаб келган. Тарихда илк бора бизнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларнинг оға-ини экани, уларнинг умматлари ҳам бир-бирига бегона эмаслигини айтганлар. Яҳудий ва Насронийларни мусулмонлар билан бир юртда, ҳар ким ўз динига эркин эътиқод қилиб, бир-бирига озор бермай яшашини жорий қилганлар. Умматларига улар билан тинчликда ва яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта уқтирганлар...- Тошкент ислом институти талабаси Ислом Аъзам
1 2