islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кутубхона бестселлерлар билан бойитилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва талабалари фойдаланишлари учун Ахборот-ресурс маркази фондига 2023 йил давомида китоб дўконларида энг кўп сотилган ҳамда китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинган 20 дона жаҳон адабиётининг бестселлер асарлар олиб келинди. Мазкур тўпламдан қўйидаги китоблар жой олган:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар; 2. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари; 3. Уолтер Айзексон: Стив Жобс; 4. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар; 5. Питер Тиль, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин; 6. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви; 7. Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси; 8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон:

Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари; 9. Жорж Оруелл: 1984; 10. Жон Г. Миллер: CОC! Савол ортидаги савол; 11. Жорж Оруелл: Молхона; 12. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати; 13. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи; 14. Жавлон Жовлиев: Қўрқма; 15. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади; 16. Ҳанс Рослинг: Factfulness; 17. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби; 18. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари; 19. Теодор Драйзер: Сармоядор; 20. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º.

Китобсеварларда мазкур китоблар орқали қизиқарли ҳикоялар, илҳомлантирувчи воқеалар ва унутилмас саргузаштлар дунёсини кашф этиш имконияти мавжуд. Тўпламдан жаҳон адабиёти шедеврлари билан бирга, замонавий муаллифликнинг энг яхши асарлари ҳам ўрин олган.

 

Ахборот-ресурс маркази мудири

Абдулазиз Кадиров

418820cookie-checkКутубхона бестселлерлар билан бойитилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: