islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 8, 2024

Day

Навоий ижоди ва фаолияти ёд этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан “Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, Навоийшунос олим Азизуллоҳ Арол маърузачи сифатида таклиф этилди...- ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Тўйчиев

Соҳа раҳбарлари Қорақалпоғистондаги Қуръон курсларига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири С.Шерхонов, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов Қорақалпоғистондаги Қуръони карим ва тажвид ўқув курсларига ташриф буюрдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Соҳа раҳбарлари Қорақалпоғистондаги имом-хатиблар билан мулоқот ўтказдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири С.Шерхонов, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётига ташриф буюрдилар ва имом-хатиблар билан учрашиб, мулоқот ўтказдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институти таълим жараёнларини рақамлаштириш ва ўзаро ҳужжат алмашувини такомиллаштириш режалаштирилган. Ҳозирда ТИИда Hemis ахборот тизимини жорий қилиш бўйича зарур ташкилий ва техник ишлар амалга оширилмоқда...- ТИИ Ахборот техник таъминот бўлими бошлиғи М.Валиев

Алишер Навоий – таълим-тарбия жонкуяри

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таълим-тарбия ва илм-фан, маънавият ва маданият, она тилимиз ва адабиётимиз ҳомийси бўлган Алишер Навоий ҳазратлари – халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ аждодларимиздан ҳисобланади. Ул зотнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади...- ТИИ модуъ таълим тизими талабаси, Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев