islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 31, 2025

Day

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТАФСИРЛАРИДА АРАБ ШЕЪРИЯТИ ЎРНИ

Қуръони карим — араб тили фазилатларини энг юксак даражада намоён қилган илоҳий каломдир. Ундаги лафз ва маъно гўзаллиги, услубий ранг-баранглик, баён кучи ва фасоҳат жиҳатидан Қуръон барча адабий матнлардан устундир. Уламолар бу ҳақиқатни ҳар доим эътироф этиб келганлар. Шу боис, Қуръон тафсирида араб тили илмларига, хусусан, «араб шеърияти (الشعر العربي)»га мурожаат қилиш тарихий жиҳатдан ўз ўрнига эга бўлган.           Тафсир илми шакллана бошлаган илк асрлардаёқ муфассирлар Қуръон оятларини шарҳлашда жоҳилия даврига оид шеърлар, исломдан кейинги адабий намуналар, ҳамда луғавий шоҳидлар сифатида шеърлардан фойдалана бошлаганлар. Имом ат-Табарий, аз-Замахшарий, Фаҳруддин ар-Розий, ал-Алусий каби йирик муфассирларнинг тафсир асарларида араб шеъриятидан келтирилган далиллар орқали оятларнинг маъноси, услуби ва истиоравий ифодаси изоҳланади. Бундай ёндашув Қуръон матнининг балоғатини тушунишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу луғат бойлиги эса, асосан, жоҳилия давридаги араблар орасида кенг тарқалган наср ва назм — айниқса шеъриятда мужассам бўлган. Бу давр араб шеърияти Қуръон нозил бўлаётган замоннинг асосий маданий ифода воситаси эди. Шу сабабли Қуръон тилидаги истиора (метафора), ташбиҳ  (ўхшатиш), ижмол (қисқалик), тафсил ( кенг баён этиш) каби балоғий услубларни тўлиқ тушуниш учун араб шеърияти намуналарига мурожаат қилинган. Бу мисоллар шуни кўрсатадики, Қуръон оятларидаги мураккаб иборалар, қадимий араб урф-одатларига доир ишоралар ва балоғатли ифодалар шеърият билан боғланиб, ўқувчи ва муфассирга оятни тўлиқ англаш имконини беради. Имом ат-Табарий (в. 310 ҳ.) ўзининг машҳур “Жāмиʿ ал-байāн” тафсирида араб шеъриятига жуда кўп таянади. У оятдаги сўзнинг луғавий маъноси ноаниқ бўлса, уни қадимги араб шеъриятидаги ишлатилиши билан аниқлаштиради. Шунингдек, Абу Ҳайян ал-Андалусий (в. 745 ҳ.) “ал-Баҳр ал-Муҳит” тафсирида Қуръон оятларида ишлатилган баъзи истиорий ибораларни фақат араб шеъриятидаги ишлатишларига таянган ҳолда таҳлил қилади. У бундай ёндашувни “тафсирда луғатни қўллашнинг энг кучли исботи” деб билади. Хулоса сифатида: Араб шеърияти Қуръон тили ва услубининг тушунилишида калит воситалардан биридир. У оятларда ишлатилган кўплаб ибораларнинг асл маъносини очиб беришда, Қуръон матнининг балоғатини тушунишда, ҳамда Қуръонни араб тили мезонлари асосида тафсир қилишда асосий ишончли далил сифатида ишлатилади. Бу ёндашув — ижтиҳодий эмас, балки илмий, луғавий ва тафсирий зарурат туфайли юзага келган ёндаш увдир. Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Қурбанов Содиқ 79

ISLOM SHARIATIDA MAHRNING HIKMATLARI

Islom dini har bir insonning sha’ni, qadr-qimmati, mol-mulki va oilaviy hayotini muhofaza qilishga katta e’tibor beradi. Bu jihatlar, ayniqsa, nikoh muqaddasligi va undagi mas’uliyatlarda yaqqol namoyon bo‘ladi. Nikohning ajralmas qismi bo‘lgan mahr – er tomonidan xotiniga to‘lanadigan moddiy ne’mat sifatida Islomda muhim o‘rin tutadi. Mahr faqatgina moddiy ta’minot emas, balki bu orqali ayolning sha’ni, hurmati, mustaqilligi va er-xotin o‘rtasidagi mas’uliyat mezonlari belgilanadi. Ushbu maqolada mahrning shariatdagi huquqiy asoslari, ijtimoiy-ma’naviy hikmatlari va uning zamonaviy ahamiyati tahlil qilinadi. Mahrning ta’rifi va huquqiy asoslari Mahr (arabcha: صداق yoki مهر) – bu er tomonidan ayolga nikoh vaqtida yoki undan keyin beriladigan mol-mulk. U Qur’on va Sunnat bilan farz qilingan bo‘lib, bu borada Qur’oni karimda quyidagicha aytiladi: “Ayollarga mahrlarini ko‘ngildan chiqarib bering”. (An-Niso surasi, 4-oyat) Shuningdek, Payg‘ambarimiz sollollohu alayhi vasallam ham mahr berishni qat’iy amaliyot sifatida targ‘ib qilganlar. Sahih hadisda: “Sizlardan kim ayol kishi bilan nikohlansa, unga mahr bering”. (Ibn Moja, Nikoh kitobi) Fuquholar ittifoqiga ko‘ra, mahr – ayolning haqi hisoblanadi va uni majburan olishga haqlidir. Mahr nikohning shartlaridan bo‘lmasa-da, u nikoh oqibatida farz bo‘ladi. Mahrning turlari Islom huquqshunosligida mahr ikki xil bo‘ladi: Mahr al-musamma (nomi belgilangan mahr): Nikohda oldindan miqdori va turi kelishilgan mahr. Mahr al-misl (o‘xshash mahr): Nikohda mahr belgilanmagan bo‘lsa, ayolning ijtimoiy maqomiga, qarindoshlarining mahrlariga qarab belgilanadigan mahr. Mahrning to‘liq yoki qisman to‘lanish vaqti ham ahamiyatli: Mu’ajjal (darhol beriladigan) mahr Muajjal (kechiktirilgan) mahr Bu tafovutlar ayolning moliyaviy mustaqilligini ta’minlash va er-xotin o‘rtasidagi ishonchni mustahkamlashga xizmat qiladi. Mahrning hikmatlari va uning ijtimoiy ahamiyati Mahr—bu nikoh tuzilayotganda kelin tomonidan talab qilinishi mumkin bo‘lgan sovg‘a yoki pul mablag‘idir. Islomda mahr kelinning huquqi bo‘lib, uni bergan erkak o‘zining nikohga jiddiy munosabatini bildiradi. Mahrning hikmatlari chuqur va keng qamrovli bo‘lib, ular quyidagi jihatlarni o‘z ichiga oladi. Ayolning huquqini himoya qilish Mahr ayolning huquqini kafolatlovchi vosita bo‘lib, u nikoh tuzish jarayonida ayolning ijtimoiy va iqtisodiy mustaqilligini ta’minlaydi. Bu erkakning nikohga bo‘lgan mas’uliyatini oshiradi va ayolga moliyaviy xavfsizlikni ta’minlaydi. Nikohning ahamiyatini oshirish Mahr erkakning nikohga jiddiy munosabatda ekanligini ko‘rsatadi. Bu shunchaki moddiy masala bo‘lib qolmay, balki erkakning keliniga bo‘lgan hurmatini va munosabatining chinakamligini namoyon etadi. Oilaviy barqarorlik Mahr oilaning mustahkamligiga xizmat qiladi. Uni belgilash va to‘lash jarayoni oilaviy hayotning muhim jihati bo‘lib, kelajakdagi turmush o‘rtog‘ining jamiyatdagi o‘rnini mustahkamlashga yordam beradi. Bu kelinning kelajakdagi iqtisodiy barqarorligini ta’minlashga ko‘maklashadi. Insoniy qadriyatlarni targ‘ib qilish Islomiy nikohda mahr halol va odilona belgilanishi kerak. Haddan tashqari yuqori mahr talab qilish kelajakdagi oilaviy hayotga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin, shu bois, mahrning adolatli miqdorda belgilanishi nikohning barqarorligini ta’minlaydi. Islom mahrni belgilashda isrofgarchilikni man etadi. Shuning uchun Rasululloh sollollohu alayhi vasallam shunday deganlar: “Eng barakali nikoh – eng yengil mahr bilan qilinganidir.” (Ahmad ibn Hanbal rivoyati) Kelinning qadri va hurmati Mahr ayolning qadriyatini yuksaltirishga xizmat qiladi. Bu kelinning oilada va jamiyatda hurmatga loyiq shaxs ekanligini ko‘rsatadi va uning moddiy manfaatlarini himoya qiladi. Mahrning zamonaviy ijtimoiy ahamiyati Bugungi kunda ayrim jamiyatlarda mahr shunchaki rasmiyatchilikka aylanib qolgani, ayrim hollarda esa haddan ziyod talab qilinishi ayolni savdo obyektiga aylantirish xavfini tug‘diradi. Shariat bu ikki chegaradan ham ogohlantiradi. Mahr, bir tomondan, ayolni himoya qiluvchi vosita bo‘lsa, ikkinchi tomondan, erkakning jiddiyatini ifoda...

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ВА УНГА ДОИР АЙРИМ МАСАЛАЛАР

  Ислом оламида бешинчи аркон муборак ҳаж зиёрати адо қилинадиган зулҳижжа ойи кириб келди. “Йўлга қодир бўлганлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир”, деган ояти каримага – Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ зиёратчилар ҳаж амалини бажаришга ошиқмоқдалар. Зулҳижжа ойининг фазилатли қурбонлик кунларида қурбонликни ният қилганлар, ушбу ниятини адо қилганларга беҳисоб ажру савоблар ёғилиши бор. Ҳазрати Али розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда  “Кимки қурбонликка жонлиқ олиш учун бозорга борса, Аллоҳ таоло ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этади ва гуноҳларини кечиради. Қурбонликни савдо қилаётганда, айтган сўзларини тасбеҳ ўрнига қабул қилади. Қурбонлик учун берган ҳар бир дирҳамига етти юз дирҳам савобини беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қонидан ўнта фаришта ясатади ва улар қиёматгача унинг истиғфорини айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмаси учун бир қулни озод қилганлик савоби ёзилади”, дедилар. Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради. Ислом таълимотида қурбонлик қилиш деганда “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида Зул-ҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, Қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларида, туя, қорамол, қўй ёки эчки каби жонворлардан бирини сўйиш тушунилади. Қурбонлик қилиш аввалги умматларда ҳам мавжуд бўлган ибодат саналади. Бизнинг шариатимиздаги илк қурбонлик қилиш ҳижратнинг иккинчи йилига бориб тақалади. Шу йили моли маълум бир миқдор (нисоб)га етган мусулмонларга закот бериш фарз қилиниши ортидан қурбонлик қилиш ҳам буюрилади. Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойлик миқдори – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грамм тилла ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир. Кимда ким 85 грамм тилла ёки унинг қийматига эга бўлса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Масалан, бир кишининг эгалик қилиб турган мулкида яшалмаётган уй-жойлар, ер ва боғлар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, минилмаётган уловлар, чорва ҳайвонлар, ўқилмайдиган китоблар, уйда ишлатилмай турган идиш-товоқ, кўрпа-тўшак ва гиламлар, сеп-сидралар, сувенирлардан қайси бири мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 85 грамм тилланинг қийматига етса, у кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, аёллар тақинчоқлари агарда шу миқдорга етиб борса, уларга ҳам қурбонлик қилиш лозим бўлади. Қурбонлик – ҳар йили такрорланадиган ибодат бўлиши билан бир қаторда Аллоҳни улуғлаш ва уни розилигини топиш учун қулай фурсатдир. Имкон топган одам қурбонлик қилиш билан улуғ фазилатларга эришади. Аммо, қодир бўла туриб, уни бажармаган киши катта имкониятни бой бериши баробарида қаттиқ танбиҳга ҳам учрайди. Бундай кишилар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган киши намозгоҳимизга яқинлашмасин” деганлар (Имом Ибн Можа ривоятлари). Шу ўринда қурбонлик ҳақида ҳар йили кўплаб такрорланадиган айрим масалаларга ҳам тўхталиб ўтсак. Қурбонликни сўйиш вақти – уч кундир. Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи куни қуёш ботгунича. Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда сўйилса – Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар жума ўқилмайдиган қишлоқ жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди. Қурбонликни уч кун ичида адо қилганларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хушхабар этиб муборак ҳадисда: “Гувоҳлик бераман, ҳар ким қурбонлик қилса, қурбонликнинг ерга томган биринчи томчи қони учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ўтмишдаги гуноҳларини мағфират этади”, дедилар. Зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши бирор бир узр туфайли қурбонлик кунлари ўтиб кетгунча қурбонлик қила олмаса, жонивор сотиб...

Mahmud Xalil Husariy – Qur’on qiroati tarixida nodir shaxs

Mahmud Xalil Husariy Qur’on qiroati tarixida o‘ziga xos iz qoldirgan ulug‘ qori va olimlardan biridir. U 1917-yilda Misrning Tanta shahrida tug‘ilgan. Yoshligidan Qur’on yodlashga bo‘lgan g‘ayrati bilan ajralib turgan Husariy sakkiz yoshida Qur’onni to‘liq yodlagan. Keyinchalik Azhar ilmiy markazida tahsil olib, Qur’onning o‘n qiroatini ham puxta o‘zlashtirdi. Shayx Husariyning eng katta xizmatlaridan biri – Qur’on qiroatini ilk bor tasmaga yozdirgan inson bo‘lishidir. U Qur’onni Hafs rivoyati bo‘yicha 1961-yilda to‘liq ovozli yozuvga tushirdi. Bu esa Qur’onni audio shaklda tarqatish va o‘rganish borasida inqilobiy qadam bo‘ldi. Shundan so‘ng u boshqa rivoyatlardan – Varsh, Qolun va Duri qiroatlarini ham yozib qoldirdi. Bu ish Qur’onning turli qiroatlarini keyingi avlodlarga aniq, to‘g‘ri va buzilmas holda yetkazishda mislsiz ahamiyatga ega bo‘ldi. Ayniqsa, uning ta’limiy uslubda yozilgan qiroatlari butun dunyodagi Qur’on maktablari va darsliklarida keng qo‘llanmoqda. Shayx Husariy Qur’onni faqat chiroyli o‘qish bilan kifoyalanmay, uni to‘g‘ri o‘rganish va o‘rgatish ishlariga ham jiddiy yondashgan. Uning “Ahkam al-Tajvid” nomli asari hali-hanuz Qur’on o‘rganayotganlar uchun qo‘llanma bo‘lib xizmat qilmoqda. Bu asar orqali u tajvid ilmining asoslarini sodda va aniq uslubda tushuntirib bergan. Eng e’tiborlisi, u bu asarlarni tijorat uchun emas, xalq manfaati uchun yozgan va bepul tarqatgan. Shayx Husariy o‘z davrining eng mashhur qorilari – Abdulbasit Abdus-Samad, Muhammad Siddiq al-Minshaviy, Mustafo Ismoil va Muhammad Rifat kabi ulug‘ zotlar bilan bir davrda yashab, ular bilan birga Qur’on madaniyatini keng yoyish yo‘lida xizmat qilgan. Bu qori va olimlarning har biri o‘zining o‘ziga xos uslubi bilan tanilgan bo‘lsa-da, Husariy o‘zining ohangsiz, aniq va qoidaga asoslangan o‘qishi bilan ajralib turgan. Uning qiroati Qur’onni o‘rganayotganlar uchun namunaviy o‘qish sifatida baholanadi. Shayx Husariy 1970-yillarda O‘zbekistonga ham tashrif buyurgan. Uning bu tashrifi respublikamizdagi Qur’on ilmi ixlosmandlari uchun tarixiy voqea bo‘lgan. U Toshkentda mashhur qorilar – Ro‘zi Ahmad, Abdulaziz Mansur, Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kabi zotlar bilan uchrashgan, o‘z qiroatini namoyish qilgan. Bu tashrif orqali u o‘zbek xalqining Qur’on ilmidagi rag‘batini qadrlaganini e’tirof etgan va musulmonlar o‘rtasidagi ma’naviy bog‘liqlikni mustahkamlashga hissa qo‘shgan. Xulosa qilib aytganda, Shayx Mahmud Xalil Husariy Qur’onni o‘rganish va o‘rgatish borasida bebaho meros qoldirgan. Uning qiroatlarini tasmaga yozdirishi Qur’on tarixidagi eng muhim hodisalardan biri bo‘lib, bu orqali musulmon ummati Qur’onni har doim bir xil va to‘g‘ri ohangda eshitish imkoniga ega bo‘ldi. Husariyning bu xizmatlari nafaqat tarixda, balki har bir musulmon qalbida ham abadiy yashaydi. Muallif: Sirojiddinov Muhammadali, 404-guruh talabasi 162