islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Кибрни йўқ қилиш фарзи айндир

Кибр – кибр-ҳаво, манманлик, димоғдорлик ўз шахсиятига, қобилиятига ортиқча баҳо бериш, ўзини бошқалардан юқори қўйиш, калондимоғлик оқибатида намоён бўладиган салбий ахлоқий сифат. Бу сифат кишиларни менсимаслик, уларга паст назар билан қараш, ўринсиз ғурурга берилиш, ўзининг арзимас ютуқларини бўрттириб кўрсатишда кўринади...- Тошкент ислом институти талабаси Даврaнова Зебинисо

Экстремистик оқимлардан сақланайлик

Бугун биз масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда ҳамма нарса «Глобаллашаётган» бир даврда яшаб турибмиз. Шундай бир жамиятда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиб, тинч ва осойишта яшаб бораётган бир вақтда, бундай имкониятларимизни ва аҳиллигимизни кўра олмайдиган, буни бузиш учун ҳар қандай ёвузликка, тубанликка қўл урадиган манфур кимсалар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай ёвуз мақсадларни – юрт тинчлигини, фуқаролар аҳиллигини бузишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган тоифалар, булар экстремистик ва террористик оқимлардир. Бу гуруҳдаги оқимлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтишмайди. “Диний экстремизм” нима ўзи? Бу «Жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир». “Терроризм” дегани  эса «Муаййан гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш”ни   англатади. Демак ўз-ўзидан кўриниб турибдики бундай оқимларнинг мақсади шу жамиятдаги диний қадриятларни ва аҳкомларни рад этиб, уларга қарши ғояларни фарзандларимизга алдов йўллари билан сингдириб, уларни зўрлаб бўлса ҳам ўз юртига хоинлик қилишга, ота-онасига оқ бўлишга, тинч аҳолини тинчлигини бузишга, жамиятимизда беқарорлик келтириб чиқаришга, жамиятда етимлар сонини кўпайишига, аёлларнинг бева қолишига ва буларнинг оқибатида келажагимиз бўлган ёшларимизни тарбиясига салбий таъсир ўтказиб, халқимизни тинчлигига раҳна солишдир. Ҳозирги кунда ҳар бир ота ўз фарзандларини келажакда соғлом фикрли, бунёдкор ғоялар соҳиби қилиб, киндик қони тўкилган ўз ватанига садоқатли фарзанд этиб тарбия қилиши учун, аввало тарбия берувчи уйдаги ота-она, боғчадаги тарбиячи, мактаб ва олийгоҳларда устоз ва мураббийлар ўзлари ҳақиқий Ислом ақидаларини яхши тушуниши, ақида, дин, шариат ўзи аслида нима эканини яхши билишлари шарт. Шундагина бизнинг ва шу жаннатмакон диёримизнинг келажаги бўлган ёшларимизни ҳар қандай оқимлардан экстремистик гуруҳлардан ҳимоя қила оламиз. Биз алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Бизнинг ота-боболаримиз ватан учун, эл-юрт учун керак бўлса жонларини ва умрларини аяшмаган. Тинчликни бузиш, инсонни ноҳақ қонини тўкиш мусулмонлик белгиси эмас, аксинча бу катта гуноҳ. Ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсалар ўзларига Исломни ниқоб қилиб олиб, одамларга зулм қилаётганликларини наҳот англаб етишмаган бўлишса. Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларидан бирида шундай деганлар: «Мусулмон киши – ўзгалар унинг қўлидан ва тилидан озор топмаган кишидир». Шундай экан бирон бир инсон иккинчи бир инсонга озор бериб кўнглини ранжитиши асло мумкин эмас. Биз юқоридаги ҳолатлар бошимизга тушмаслиги учун ўзимиз кўрган-эшитган нотўғри сўз ва ҳаракатларга бепарво бўлмаслигимиз керак. Шунинг учун  айни пайтда тинч осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз ниятли кучларнинг ниятларини пучга чикариш учун ҳаракат қилмоғимиз зарурдир. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон қилсин, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлишимизни ҳаммамизга насиб  этсин. 1 012

Қуръоний ижозанинг таърифи ва шаръий асосга эгалиги

У Қуръони каримни авлоддан авлодга оғизма оғиз етказиш амалиётидир. Бунда ижоза берувчи ижоза олувчининг бир ривоят ёки ижоза бераётган бир нечта ривоятларда тиловати юзга юз (100%) тўғри эканлигига гувоҳликка ўтиб, Қуръони каримни ўқиши ва бошқаларга ўқитишига изн беради...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов

Иймон, ота-она, Ватан сўзларини ким ўргатди!?

Устоз – софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Устозлар – бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўрию сеҳрларини шогирдларига бахшида этган заҳматкашлардир...ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Андижон вилояти Марҳамат тумани Полвонтош жомеъ масжиди имом-хатиби Иминов Муҳаммадсоли

ИСЛОМ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРАДИ – ТЕРРОРГА ЭМАС

Қуръон ота-боболарга, бошлиқларга ва йўл-бошчиларга кўр-кўрона тақлид килишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса қилмоқчи бўлса, ўша нарсанинг яхшисини танлаб олишга чақиради. Чунки, кўпгина кишилар бирор нарсани бир марта эшитса ёки ўқиса, шунга ишониб кетаверадилар. Лекин ўша нарсани чуқурроқ ўйлаб, яхши тарафини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақиқатга Қуръон бундан 15 аср аввал чақирган: “Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир” (Зумар сураси, 18-оят). Мана шу оятда Аллоҳ таоло мусулмонларни барча гапларни эшитиб, тушуниб, сўнгра яхшиларига эргашишга буюради. Аллоҳ шундай қилган инсонни  «ҳидоятга эришганлар» ва «ўткир ақл эгалари» деб атайди. Шу билан бирга, Ислом яхшиликни таърифлаб ҳам беради ва унга амал қилишга чақиради. Одатда, одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Ислом динида яхшилик – Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима эканини Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 177-оятида ояти каримасида тўлиқ таърифлаб берган: «Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтириш ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мис кинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга бериш, намозни қоим қилиш ва закот беришдир. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчилар, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир». Ояти каримада кўриниб турибдики, яхшилик маълум бир ҳаракат ёки гап-сўзларни ўзича қилиш ва айтиш билан бўлиб қолмаслигини таъкидламокда Имон келтириш яхшиликнинг боши ва асосидир. Бусиз, яъни имонсиз ҳеч қандай яхшилик бўлиши мумкин эмас. Асл имони бор инсон бузғунчилик, террорчилик, фитнакорликга ружу қилмайди.  Чунки, кимнинг Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, Пайғамбарларга имони йўқ бўлса, ундан яхшилик чиқмайди. Чиқса ҳам, доимий бўлмайди. Мусулмонларнинг бой-бадавлатлари молларидан маълум миқдорини эхтиёжмандларига молиявий ибодат сифатида берадилар. Бу амал мол эгасига Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Шу фарз-ни адо этадиган одам яхшилик қилувчидир. Аҳдига вафодорлик мусулмонликнинг, имоннинг кўзга кўринган белгиларидан бўлиб, Қуръони каримда қайта-қайта такрорлангандир. Ким аҳдига вафо қилса, Аллоҳ таърифлаган яхшиликдан насибадор бўлган бўлади. Сабрлилик ҳам имонли, мусулмон кишиларнинг алоҳида олий ва зарурий сифатларидан ҳисобланади. У ҳакда аввалги оятлар тафсирида батафсил сўз юритилди. Демак, турли қийин ҳолатларда сабр қилувчилар Аллоҳ таърифлаган яхшилик соҳибларидан бўлар экан. Тошкент ислом институти талабаси Мирзаева Муаттархон Зокиржон қизи 941
1 446 447 448 449 450 1 556