islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръоний ижозанинг таърифи ва шаръий асосга эгалиги

Қуръоний ижоза:

У Қуръони каримни авлоддан авлодга оғизма оғиз етказиш амалиётидир. Бунда ижоза берувчи ижоза олувчининг бир ривоят ёки ижоза бераётган бир нечта ривоятларда тиловати юзга юз (100%) тўғри эканлигига гувоҳликка ўтиб, Қуръони каримни ўқиши ва бошқаларга ўқитишига изн беради.

Ижозанинг шаръий асосга эгалиги:

وَإِنَّكَ لَتُلَقَّى الْقُرْآَنَ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ عَلِيمٍ

(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Сизга (бу) Қуръон ҳаким ва доно зот даргоҳидан берилур[1].

Бу оятдаги “талаққий” сўзи икки зотнинг бири биридан олишини ифодалайдиган сўздир. Жаброил а.с. Аллоҳ таолодан талаққий қилган, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Жаброил а.с.дан талаққий қилган ва у зотдан саҳоба р.а.лар талаққий қилишган.

Имом Бухорий Саҳиҳларининг “Қуръон фазилатлари” бобида Масруқдан ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Амр Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.ни зикр қилиб “Мен уни яхши кўраман. Набий с.а.в.нинг “Қуръонни тўрт кишидан олинг – Абдуллоҳ ибн Масъуд, Солим, Муоз ва Убай ибн Каъб” деганларини эшитганман, деган.

Ушбу ҳадис бир нечта ишга далолат қилади. Улардан:

  1. Қуръон қироати пухта, муқриларнинг оғзидан талаққий қилинади. Юқорида ўтган ижозанинг маъноси мана шудир.
  2. Улардан ўрганиш, талаққий қилиш учун Қуръон аҳлининг энг моҳирларини танлашнинг машруълиги. Зеро, Қуръон дуч келган ҳар кимдан ҳам олинавермайди.
  3. Пухта, моҳир қориларни алоҳида яхши кўриш. Чунки, улар Аллоҳ таолонинг китобини ёдлаган, уни пухталашда, ўқишда, таълим беришдаги омонатдорлигида улуғ, мукаррам фаришталар кабидирлар.

ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси

мудири Жаҳонгир қори Неъматов

[1] Намл:6

329530cookie-checkҚуръоний ижозанинг таърифи ва шаръий асосга эгалиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: