islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Терроризм зарарлари

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар инсонларга нисбатан зўравонлик, куч ишлатиш йўлини тутадилар. Улар маълум бир дин доирасида чекланмайдилар. Бундай гуруҳлар ҳеч бир қонунни ҳурмат қилмайдилар, фаолиятлари инсонлар ва динларга қарши қаратилган бўлади. “Терроризм” сўзи қўрқитиш, хавфга солиш маъноларини англатади. Манбаларда терроризмга “Шахсларга қарши куч ишлатиш, жамият хавфсизлиги ва тинчлигига рахна солувчи, нотинчлик келтириб чиқарувчи, ғаразли сиёсий мақсадли, муайян диний тоифага қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар”, деб таъриф берилади. Бунда шахслар ва давлат, уларнинг мол-мулкларига зарар етади. Терроризмни йўқ қилиш, ундан қутулиш учун давлатлар ҳарбий, иқтисодий ва информацион чоралар кўришмоқда. Бу чоралардан терроризмнинг фуқароларга солаётган хатарини йўқотиш мақсад қилинади. Терроризмнинг жамиятга зарарлари қаторида қуйидаларни санаш мумкин: Бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши; Мол-мулкларга зарар ва талафот етказилиши; Жамиятда хавф ва қўрқув пайдо қилиниши; Давлат ва раҳбарларга қарши исён; Тартибсизликлар келиб чиқиши; Тарқоқлик ва бўлиниш. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар терроризмга қарши курашнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилишади: Таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш; Бағрикенглик, мўътадиллик ғояларини мустаҳкамлаш; Ёш авлодни тўғри шакллантириш. Турли диний конфессиялар ўратсида ўзаро мулоқот ва тушуниш омилларини ривожлантириш. Тошкент ислом институти талабаси Суюндуков Суннатилла Уктамович 970

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

«Кутубхоналар ҳар бир мамлакат маданий меросининг муҳим элементи бўлиб, ўтмиш ва келажак, тарих ва замонавийлик ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилади. қолаверса, улар ўзгача эстетикани ўзида мужассам этади», — деб ёзади Билол Навар.

Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Тақлид нима?

Салаф солиҳ имомлар даврида илм ривожланиб, маълум шахслар оят ва ҳадисдан ижтиҳод қиладиган даражада эдилар. Бошқалар улардан савол сўраб, жавобларига қараб муаммоларини ҳал қилардилар. Демак, мужтаҳид бўлмаганлар мужтаҳидлардан фатво сўраб, уларга эгашарди, тақлид қиларди. Ҳа, воқелик шундай: билмаган билгандан сўраб ўрганади. Зеро, оятда ҳам шунга буюрилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

ЖАҲОЛАТНИ ЕНГИШНИНГ БИРДАН БИР МАНБАИ – БИЛИМ Мотуридийлик таълимотида билиш назарияси (2-қисм)

Билиш (маърифат) воситалари Тақлид, илҳом ҳамда маъсум имом маърифат воситаси бўла олмас экан, унда ўша – восита нима?! Мотуридийнинг фикрича маърифатнинг уч воситаси бор ва мана шу воситалар ёрдами инсон нарса-ҳодисалар ҳақида билим ҳосил қилади...М.Насриев,“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Халифалар Восиқ, Мутаваккил, Мунтасир даврида Аббосийлар давлатининг мухтасар тарихи

Ҳижрий 227 (милодий 842) йил халифа Мўътасим вафот қилгач, унинг ўрнига ўғли Восиқ халифа бўлади. У 228 (мил. 843) йил халифа Ашнас Туркийни Жазира, Миср ва Шомнинг барчасига подшоҳ этиб тайинлайди ва унинг бошига жавҳарлар билан безатилган тож кийгизади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 445 446 447 448 449 1 556