islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Сохта салафийлик ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن مسعود رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ أَقْوَامٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يَمِينَهُ، وَيَمِينُهُ شَهَادَتَهُ  (رواه الامام البخاري والامام مسلم) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Мазкур ҳадисга кўра, Ислом уламолари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” деб тавсифлайдилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан бу номлар қўлланилмайди. Аҳли сунна вал-жамоа анъанасига кўра, салафи солиҳлар давридан кейин яшаган мусулмонлар “халафлар”, яъни “кейингилар” деб аталади. Халаф яъни, кейинги аср олимлари дарахт ўз илдизидан озиқлангани каби салафи солиҳларнинг қарашлари асосида шаклландилар. Сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар барча ақидавий ва ҳукмий масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилсаларда аслида, уларнинг қарашлари асосан 18-асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган Хаворижлар ақидаси билан йўғирилган. Бу оқим аъзолари диний масаланинг ечимини топишда фақат оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга юзаки ёндашиб, гўё муаммога жавоб топган бўлади. Уларнинг бу услуби авом халққа осон тушунилгандек, гўё тўғридек туюлади. Шу йўл билан ҳам улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринади. Салафийлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш ва қарийб 13 асрдирки Ислом умматининг бирдамлигини таъминлаб келаётган фиқҳий мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол эмиш. Гўёки бу билан улар Қуръон ва суннатни маҳкам тутишмоқда-ю, бутун уммат эътироф этган ва авлги 3 асрда яшаб ўтган мазҳаб бошилар уни маҳкам тутишмагани иддао қилишларини англаш қийин эмас. Воқеъликда эса, улар мазҳаблар орасидаги жузъий ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақирадилар. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, фиқҳий мазҳаблар орасидаги жузъий ихтилофлар саҳобалар ва тобеинлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: اختلاف أصحابي لكم رحمة яъни “Саҳобаларимнинг ихтилофи сизлар учун раҳматдир”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Байҳақий, Имом Табароний ва Имом Дайламий ривоят қилишган). Қолаверса, асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъанавий мазҳабларни ва унга эргашган мўмин-мусулмонларни адашганлик ва залолатда айблашнинг ўзи улкан бўхтондир. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди. Зеро у Зот: لا تجتمع أمتي على ضلالة رواه الامام...

Саҳобалар Аллоҳ ва Расулининг севгисига эришиш учун нималар қилдилар ва нималардан воз кечдилар

Саҳобалар Аллоҳ Пайғамбари орқали тарбия қилиндилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ҳар куни ҳар хил усулда тоқатига қараб тарбиялаб борардилар. Улар кунлик оятлардан, ҳадислардан сўғорилар ва парваришланарди ва энг қизиғи улар эшитган оят ва ҳадисни кибор саҳобалар ҳам эшитган...- Тошкент шаҳар Юнусобод оқтепа жоме масжиди ноиб имоми Уролназар Мустофо Жарқўрғоний

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛАР 

Шу йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари идора Кутубхонаси фондидаги Катта Лангар Қуръонининг сақланиш жараёни билан яқиндан танишдилар...Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz

Аббосийлар ҳумкронлиги VIII асрда Ислом илмларининг ривожланиши

Ҳукмронлик аббосийлар қўл остига ўтиши билан халифаликнинг маданияти Дамашқдан Бағдод сари кўча бошлади. Бу вақтда мусулмонлар нақлий илмлар - шариат илмлари бўлган  ҳадис, тафсир, фиқҳ, калом, лўғат ва одоб-ахлоққа доир илмлар билан машғул бўлдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Бизнинг давримизгача сақланиб қолган ягона фирқа

VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов 
1 444 445 446 447 448 1 556