islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Терроризмга қаршимиз

Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа бузғунчи оқимларнинг хуружи ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдириши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва аньаналарни асрашга хизмат килиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айникса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маьнавий  жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда даьват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир. Бизнинг ислом динига бўлган ихлосимиз, эьтиқодимиз ва садоқатимизни бутун жахон аҳли кўриб билиб турибди. Сўнги йилларга келиб турли минтақаларда Bслом динини ўзларига ниқоб қилиб олган манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, нохақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олишига, халқ тинчлиги бузилиб, икки дунё саодатига, эзгуликга етакловчи ислом динига зарар етказиб, мусулмонлар орасида низо чикариб, нифоқ солишга ҳаракат қилаётганлари жаҳон афкор оммасига сир эмас. Улар ўзларини “Ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа” деб эьлон қилган ҳолда бегуноҳ мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлмоқдалар ҳамда қанчадан қанча юртларни вайрон этмокдалар. Энг ачинарлиси улар ўзларининг бузғунчи ҳаракатларини асослаш учун муқаддас Қурьони каримни нотўғри талқин қилиб, ўз мақсадлари йўлида диндан фойдаланиб, одамларни йўлдан оздиришга уринмоқдалар. Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жахон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қурьони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади. Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир. Албатта, етарли диний ва дунёвий билими бўлмаган, миясидан умуминсоний қадриятлар чиқариб ташланган, уларнинг ўрнига ақидапарастлик ғоялари киритилган “манқурт” инсонлар маьнавий қашшоқ кишига айланиб колади.  Бундай кишилар аста секинлик билан бўлсада жамиятда нотинчлик, беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ислом дини ва терроризм умуман бир бирига ёт нарсалар эканини ҳамиша ёдда тутайлик. Тошкент ислом институти талабаси Турсунов Қодиржон Мамасоли ўғли 1 087

Бу Усмоннинг қўли!

Ҳудайбия йилида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ мусулмонлар билан Умра учун Маккани қасд қилиб йўлга чиқдилар. Шу онда Маккада мусулмонлар...-ТИИ талабаси Абдулбосит Убайдуллоҳ ўғли

Умматнинг аввалини муҳаббат ислоҳ қилди, охирини ҳам муҳаббат фасод қиляпти

Аббосий халифаларидан бири Хорун ар-Рашид даврида Баҳрул доно исмли авлиё зот ўтган экан. Бу зот бир куни қабристондан қабр кавлатиб, унинг ичига тушиб олибди. Султон аскарларига Баҳрул донони ҳузурига келтиришларини буюрибди. Аскарлар ,бутун шаҳар қидиришни бошлабди. Аскарлар билишса...-ТИИ талабаси Нодирбек Нишонов

Туринг, эй Абу туроб!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошчилик алоқаларига жуда эътиборлик эдилар. Қизларини зиёрат қилар ва набираларини ўйнатардилар. Кунларнинг бирида қалбларини бир бўлаги бўлган қизлари Фотима розияллоҳу анҳони зиёрат қилиш учун уйларига келдилар...- ТИИ талабаси Абдулбосит Убайдуллоҳ ўғли

“Кўҳна Шошнинг машҳур масжидлари”

Тарихда ижтомий-сиёсий ва маданий-маънавий алоқаларда муҳим шаҳарлардан бири бўлган Тошкент масжидларининг сероблиги билан ҳам машҳур бўлган. Хусусан, 13-асрга оид Жамол Қаршийнинг “Мулҳақат би-с-суроҳ” асарида “Маҳллаларида минглаб масжид бор” дея Шошга таъриф берилган...- ТИИ 403 гуруҳ талабаси Шокирова. Р
1 442 443 444 445 446 1 556