Саҳобалар Аллоҳ Пайғамбари орқали тарбия қилиндилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ҳар куни ҳар хил усулда тоқатига қараб тарбиялаб борардилар. Улар кунлик оятлардан, ҳадислардан сўғорилар ва парваришланарди ва энг қизиғи улар эшитган оят ва ҳадисни кибор саҳобалар ҳам эшитган...- Тошкент шаҳар Юнусобод оқтепа жоме масжиди ноиб имоми Уролназар Мустофо Жарқўрғоний
Шу йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари идора Кутубхонаси фондидаги Катта Лангар Қуръонининг сақланиш жараёни билан яқиндан танишдилар...Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz
Ҳукмронлик аббосийлар қўл остига ўтиши билан халифаликнинг маданияти Дамашқдан Бағдод сари кўча бошлади. Бу вақтда мусулмонлар нақлий илмлар - шариат илмлари бўлган ҳадис, тафсир, фиқҳ, калом, лўғат ва одоб-ахлоққа доир илмлар билан машғул бўлдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов
Экстремистик ва террорчи гуруҳлар инсонларга нисбатан зўравонлик, куч ишлатиш йўлини тутадилар. Улар маълум бир дин доирасида чекланмайдилар. Бундай гуруҳлар ҳеч бир қонунни ҳурмат қилмайдилар, фаолиятлари инсонлар ва динларга қарши қаратилган бўлади. “Терроризм” сўзи қўрқитиш, хавфга солиш маъноларини англатади. Манбаларда терроризмга “Шахсларга қарши куч ишлатиш, жамият хавфсизлиги ва тинчлигига рахна солувчи, нотинчлик келтириб чиқарувчи, ғаразли сиёсий мақсадли, муайян диний тоифага қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар”, деб таъриф берилади. Бунда шахслар ва давлат, уларнинг мол-мулкларига зарар етади. Терроризмни йўқ қилиш, ундан қутулиш учун давлатлар ҳарбий, иқтисодий ва информацион чоралар кўришмоқда. Бу чоралардан терроризмнинг фуқароларга солаётган хатарини йўқотиш мақсад қилинади. Терроризмнинг жамиятга зарарлари қаторида қуйидаларни санаш мумкин: Бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши; Мол-мулкларга зарар ва талафот етказилиши; Жамиятда хавф ва қўрқув пайдо қилиниши; Давлат ва раҳбарларга қарши исён; Тартибсизликлар келиб чиқиши; Тарқоқлик ва бўлиниш. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар терроризмга қарши курашнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилишади: Таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш; Бағрикенглик, мўътадиллик ғояларини мустаҳкамлаш; Ёш авлодни тўғри шакллантириш. Турли диний конфессиялар ўратсида ўзаро мулоқот ва тушуниш омилларини ривожлантириш. Тошкент ислом институти талабаси Суюндуков Суннатилла Уктамович 277