islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Бузғунчи оқимларнинг аломатлари

Бузғунчилик характеридаги кўплаб оқимлар (секта) ҳеч бир давлатга ҳам миллатга ҳам ҳеч қачон фойда етказмаган. Аксинча, ҳамма вақт моддий, руҳий ёки жисмоний зарар етказиб келган. Диний оқим аъзоларини секта деб аташлари уларнинг ўзларига ҳам сира ёқмайди. Чунки “сектантлик” деганда ислом, насроний, яҳудий каби илоҳий динларга итоат қила туриб, ўша динлардаги тўғри йўлдагилардан ажралиб чиққан оқимлар тушунилишини ҳамма билишини уларнинг ўзлари ҳам билади.  Секта бу – одамларни ўзининг худбинона мақсадлари йўлида бошқаришнинг кучли усулларидан ҳисобланади. Масалан, сеантология асосчиси  Рон Хаббард болалигидан ҳукмронликка интилган  ва доим шу ҳақда хаёл суриб дафтарига “Барча одамлар – менинг қулларим”, “Бутун олам менга итоат қилади” ва шу қабилидаги ибораларни ёзиб ўтирар экан. Улғайганда ўзини турли соҳаларда синаб кўрди ва бирортасидан бирорта натижага эриша олмади. Ҳатто у ҳар бир ёзган сўзимга ҳақ тўлайди деган илинжда ёзувчиликни ҳам касб қилмоқчи бўлди. Кейин эса турли жойларда бир неча бор: “Ёзиб, ҳар сўз учун нечадир цент олиш – кулгули иш. Агар бой бўлишни истасанг, ўз динингни ярат” деб гапирган. Сектага аксар кишилар ўзлари билмаган ҳолди кириб қолади. Бу ҳодиса кўпинча кўча-кўйда ёки интернетдаги ижтимоий сайтларда нотаниш одам билан суҳбатлашиб қолишдан бошланади. Секталарга кириб қолувчиларнинг кўпчилиги ҳаётда ишлари юришмай, тушкун кайфиятда юрган вақтида аъзо бўлиб қўяди. Чунки айнан шундай вақтда унинг атрофида меҳрибон, ширин сўз одамлар пайдо бўлиб унинг ҳаётга бўлган ишончини қайта уйғотади. Сектага дахлдор бўлган ҳар қандай шубҳа-гумонлар дастлабки кунларданоқ олдиндан режалаштириб қўйилган далил ва уқтириш сериялари ёрдамида рад қилинади. Янги аъзо бўлганларнинг ташқи ахборий манбалардан олган маълумотлари илдизидан кесиб ташланади. Шу тариқа, секта тарафдорлари янги бир тўсиқ яратади – ушбу ташкилотга дахли бўлмаган материалларни кўришдан қўрқиш туйғуси. Улар бошқача дунёқарашга, иймон-эътиқодга олиб борувчи материалларни кўришдан жуда ҳам қаттиқ қўрқади. Шу боисдан улар кутубхонларга бормайди, телевизор кўрмайди, газета ўқимайди, ижтимоий тармоқлардаги фаол режимларда кўринмайди. Натижада ана шу янгилар оқимнинг қиёфасидаги доғ-дуғларни эмас, фақат ёруғ рангларни кўради. Секта ўз аъзоларининг онгини ва ўзини тутишини назорат қилишда турли усуллардан фойдаланади. Улар сирасида гипноз ва шунга ўхшаш воситаларни ўзаро муомала чоғида, ваъз сўзлаётганда қўллайди ҳамда ўз адабиётларида ёзади. Шундай вазиятлардан улар психологик муҳит ҳосил қилиб, ташкилоти ва раҳнамосига жисмоний ва моддий жиҳатдан қарам қилиб қўяди, турли қўрқитишлар билан сектадан чиқиб кетишларига йўл қўймайди. Бундай пўписалар сирасида, албатта, муқаддас китоблардан узиб-узиб олинган кўчирмалар ҳам бўлади.  Асосий куч бу ишларда ҳали ҳақиқий диний илми шаклланиб улгурмаган ва таклифларга ўта сезгир бўлган ёшлар танлаб олинади. Амалиётчи руҳиятшуносларнинг хабар беришича, йўлбошчилар издошларини шундай гипноз қиладики, улар бу гипноздан сира ҳам чиқиб кета олишмайди. Мабодо, жамоадан чиқиб кетган тақдирда ҳам гипноз таъсиридан чиқа олмайди ва уни кучли мутахассислар ёрдамисиз бу ҳолатдан чиқариб бўлмайди. Секта ўз аъзоларини муттасил равишда бутун оламга қарши чархлаб боради (оила, дўстлар, ҳамкасблар, давлат хизматчилари, анъанавий динларнинг руҳонийлари). Ана шуларнинг гуноҳларини санаб, инсоний қадр-қийматларини пастга уриб ўзлари билан қиёслаганда иккинчи навга айлантириб қўяди. Натижада улар билан яқин муносабатада бўлишни чеклаш тавсия этилади, шахсий муносабатлар эса оилавий ажрашишгача олиб келинади, иш жойи ўзгартирилади, яшаш жойи ҳам (шаҳар, мамлакат) ўша оқим фойдасига ўзгартирилади. Секта ҳар бир мамлакатдаги аъзолари қалбидаги ватанни севиш туйғусини турли йўллар ва ёлғон важлари ила мавҳ этиб боради: давлат мадҳиясини куйлашни, давлат ташкилотларида...

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тадбир ўтказилди... - ТИИ Матбуот хизмати

Таълим фидойиси эъзозда

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Республика олий таълим муассасаларида узоқ йиллар талабаларга таҳсил берган, таълим соҳасининг тажрибали мутахассиси Шоғиёс домла Шожалилов ТИИ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи сифатида меҳнат қилмоқдалар… - ТИИ Матбуот хизмати

Мазҳабсизликнинг оқибати

Мазҳабсизлик – хар-бир одам ҳоҳлаганига, ўзига хукм олишни тақозо қилади. Бу эса тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам оқибати аянчли ҳолатларга, бегуноҳ одамларнинг қони тўкилишига сабаб бўлаётганини кўриш мумкин. Бунинг асосида умматни куфрда айблаб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол деб билиб террор уюштириш, обод жойларни вайрон қилиш, фитна қўзғаш, расмий диний уламоларга таъна тошларини отиш каби нохуш хатарларга олиб бормоқда, шундан биттасини кўриб чиқамиз. — Мусулмонларни куфрда айблаш Аҳли сунна вал-жамоа уламолари наздида бирон-бир мусулмонни кофирга чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида ақийда китобларида ёзилган. Такфир (куфрда айблаш) масаласи энг оғир оқибатларга олиб келадиган масалалардан биридир. Шунинг учун Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан улуғ алломалар бундай бузғунчи ғояни диёримизга кириб келишига минг йиллар давомида йўл қўймаганлар. Мазҳабимизга кўра мўмин одам гуноҳи кабира (катта) қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Ҳанафий мазҳаби бўйича: Иймон — тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлаш бўлиб, шундай қилган кишини мўъмин деб айтишга кифоя қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Агар бир киши биродарини “Эй кофир!” деса батаҳқиқ бу сўзи иккисидан бирига қайтади. Агар айтганидек бўлмаса унинг ўзи кофир бўлади”. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривояти. Тошкент ислом институти талабаси Aбдуллаев Салмон Инойтулло ўғли 968

Раҳбарга итоат қилиш

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир»… - Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ахмедов Сайқал Абдурохмонович
1 470 471 472 473 474 1 556