islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Раҳбарга итоат қилиш

Раҳбарга итоатда бўлиш динимизда мусулмонлардан талаб қилинган ва инсонни масъулият сари чорлайдиган бурчлардан биридир.

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир» («Нисо» сураси, 59-оят).

Шариатимизда инсонларнинг бир-бирларига манфъат етиказиши ва ишларида ўзаро ҳамжиҳат бўлишида кўпгина яхшилик ва барака болиги ҳақида бир неча ояти карима, пайғамбаримиз ўгитлари келган.

Бирдамликда, ўзлари орасидан ёши улуғ, ҳаётий тажрибага эга ва илм маърифатли бир инсонни ишларига бош-қош қилиш энг улуғ ишлардандир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам сахобаи киромларни сафарга жўнатадиган бўлсалар албатта улар орасидан бирини бошлиқ қилиб, то қайтганларича унга итоатда бўлишга буюрар эдилар. Бунга У зотнинг вафотларидан саҳобаи киромлар амал қилишда давом этти. Маша шу оддий кўринган таълим-тарбия орқали қатта ютуқ ва марраларга эришди.

Ҳозирги кунда, биз яшаб келаётган жамиатимизда мана шундай кўрсатмага эхтиёжимиз тоборо ошиб бормоқда. Бу оилавий ҳаётимизда бўлсин ҳоҳ ижтимоий муҳитимизда бўлсин. Хозирги пайтдаги ижтимои муаммоларнинг кўпи ўзимиздан бўлган бошлиларимизга итоатсизлик ва буни моҳиятини англаб етмасликдан келиб чиқмоқда. Биз буни айни пайтдаги ажримларнинг кўпайиб кетаётганлигида кўришимиз мумкин. Фарзандларнинг ота-онасига итоатсизлиги, аёлнинг эрига бўлган хурматсизлиги ва атрофимиздаги зиёли мўйсафит ота-боболаримизни ўгитларини олмаётганимизда.

Чунки аллоҳ таоло Қуръни каримда ўзига итоат қилишдан сўнги ўринга ота-онага итоат қилиш ва ҳатто уфф сўзини ишлатишдан қайтарган. Росулимиз алайҳиссалом ҳам оила масаласи борасида аёл учун эр қанча азиз инсон эканлигини қуйидаги сўзларида айтиб ўтган: “Инсон-инсонга сажда қилиш дурус бўлганида эди, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим”.

Худди шу нарсани ўқувчининг устозига бўлган муносабатида ҳам кўришимиз мумкин. Аждодларимиз айтгани дек: “устоз одангдек улуғ”.

Буюк саҳба Али розияллоҳу анҳа ҳам “менга бир инсон бирон-бир харф ўргатса майли мени ҳоҳласа у қул қилиб ишлатсин ҳоҳласа сотиб юборсин” деб ислом уммутига чирой гўзал бир ўгитни айтганлар.

Биз қачон оиламизда, ўзимиз яшаб тарган маҳалла кўй ва иш жойларимизда бизга йўл-йўриқ ўрсатаётган инсонларимизга нисбатан итоат ва одабда бўлсакгина олдимизга қўйган буюк марраларни қўлга киритамиз ва шундагина ҳайтимизда мазмун бўлади. Аллоҳим барчамизни бир-биримизга муҳаббатли қилсин қалбдаги шойтоний ғилли-ғаштликлардан ўзи асрасин.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ахмедов Сайқал Абдурохмонович.

322350cookie-checkРаҳбарга итоат қилиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: