islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 6, 2022

Day

Фиқҳ илмидаги фойдалар силсиласи: Имом Абу Ҳанифа ҳадис билмаганми?

Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга ўзига хос нуқтаи назарни берган. Бирининг қараши бошқасиникидан фарқ қилади. Бир соҳа мутахассисларининг қайсидир мавзу устида олиб борган изланишлари ҳам бир хил чиқмайди. Қолганлар эса, соҳани тушунмагани боис мутахассислардан бирининг гапига киришдан бошқа чоралари қолмайди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов

Хушхабар: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нурли ҳаёт йўллари энди мактаб дарсликларида

Бугун шайх ҳазратларининг қаламига мансуб «Ибратли ҳаёт йўллари», «Умрини илмга бағишлаган зот» «Китобга ошноликнинг мукофоти» каби мавзуларда жамланган маълумотлар, алҳамдулиллаҳ, мактаб дарслигига ҳам киритилганини кўриб, бағоят хурсанд бўласан киши… - ТИИ Матбуот хизмати

“Сохта салафийлар”нинг келиб чиқиш тарихи

“Сохта салафийлар” оқимига мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда... - Шермуҳаммад домла Болтаев, ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси, Хоразм вилояти, Шовот тумани Юсуф Ҳамадоний жоме масжидиимом-хатиби

Мазҳабга эргашиш динимиз талаби

“Мазҳаб” сўзи арабча сўз бўлиб, “йўл”, “йўналиш” маъноларини билдиради. Мазҳаблар шаръий ҳукмларни чиқариш ва уларни ўрганиш йўлидир. Улар ўз асосчиларининг номлари билан – тақво, салоҳият, ижтиҳод ва илмларини барча мусулмонлар эътироф этган мужтаҳидларнинг номлари билан аталади... - Тошкент ислом институти проректори Умиджон ХОДЖАЕВ

Бузғунчи оқимларнинг аломатлари

Бузғунчилик характеридаги кўплаб оқимлар (секта) ҳеч бир давлатга ҳам миллатга ҳам ҳеч қачон фойда етказмаган. Аксинча, ҳамма вақт моддий, руҳий ёки жисмоний зарар етказиб келган. Диний оқим аъзоларини секта деб аташлари уларнинг ўзларига ҳам сира ёқмайди. Чунки “сектантлик” деганда ислом, насроний, яҳудий каби илоҳий динларга итоат қила туриб, ўша динлардаги тўғри йўлдагилардан ажралиб чиққан оқимлар тушунилишини ҳамма билишини уларнинг ўзлари ҳам билади.  Секта бу – одамларни ўзининг худбинона мақсадлари йўлида бошқаришнинг кучли усулларидан ҳисобланади. Масалан, сеантология асосчиси  Рон Хаббард болалигидан ҳукмронликка интилган  ва доим шу ҳақда хаёл суриб дафтарига “Барча одамлар – менинг қулларим”, “Бутун олам менга итоат қилади” ва шу қабилидаги ибораларни ёзиб ўтирар экан. Улғайганда ўзини турли соҳаларда синаб кўрди ва бирортасидан бирорта натижага эриша олмади. Ҳатто у ҳар бир ёзган сўзимга ҳақ тўлайди деган илинжда ёзувчиликни ҳам касб қилмоқчи бўлди. Кейин эса турли жойларда бир неча бор: “Ёзиб, ҳар сўз учун нечадир цент олиш – кулгули иш. Агар бой бўлишни истасанг, ўз динингни ярат” деб гапирган. Сектага аксар кишилар ўзлари билмаган ҳолди кириб қолади. Бу ҳодиса кўпинча кўча-кўйда ёки интернетдаги ижтимоий сайтларда нотаниш одам билан суҳбатлашиб қолишдан бошланади. Секталарга кириб қолувчиларнинг кўпчилиги ҳаётда ишлари юришмай, тушкун кайфиятда юрган вақтида аъзо бўлиб қўяди. Чунки айнан шундай вақтда унинг атрофида меҳрибон, ширин сўз одамлар пайдо бўлиб унинг ҳаётга бўлган ишончини қайта уйғотади. Сектага дахлдор бўлган ҳар қандай шубҳа-гумонлар дастлабки кунларданоқ олдиндан режалаштириб қўйилган далил ва уқтириш сериялари ёрдамида рад қилинади. Янги аъзо бўлганларнинг ташқи ахборий манбалардан олган маълумотлари илдизидан кесиб ташланади. Шу тариқа, секта тарафдорлари янги бир тўсиқ яратади – ушбу ташкилотга дахли бўлмаган материалларни кўришдан қўрқиш туйғуси. Улар бошқача дунёқарашга, иймон-эътиқодга олиб борувчи материалларни кўришдан жуда ҳам қаттиқ қўрқади. Шу боисдан улар кутубхонларга бормайди, телевизор кўрмайди, газета ўқимайди, ижтимоий тармоқлардаги фаол режимларда кўринмайди. Натижада ана шу янгилар оқимнинг қиёфасидаги доғ-дуғларни эмас, фақат ёруғ рангларни кўради. Секта ўз аъзоларининг онгини ва ўзини тутишини назорат қилишда турли усуллардан фойдаланади. Улар сирасида гипноз ва шунга ўхшаш воситаларни ўзаро муомала чоғида, ваъз сўзлаётганда қўллайди ҳамда ўз адабиётларида ёзади. Шундай вазиятлардан улар психологик муҳит ҳосил қилиб, ташкилоти ва раҳнамосига жисмоний ва моддий жиҳатдан қарам қилиб қўяди, турли қўрқитишлар билан сектадан чиқиб кетишларига йўл қўймайди. Бундай пўписалар сирасида, албатта, муқаддас китоблардан узиб-узиб олинган кўчирмалар ҳам бўлади.  Асосий куч бу ишларда ҳали ҳақиқий диний илми шаклланиб улгурмаган ва таклифларга ўта сезгир бўлган ёшлар танлаб олинади. Амалиётчи руҳиятшуносларнинг хабар беришича, йўлбошчилар издошларини шундай гипноз қиладики, улар бу гипноздан сира ҳам чиқиб кета олишмайди. Мабодо, жамоадан чиқиб кетган тақдирда ҳам гипноз таъсиридан чиқа олмайди ва уни кучли мутахассислар ёрдамисиз бу ҳолатдан чиқариб бўлмайди. Секта ўз аъзоларини муттасил равишда бутун оламга қарши чархлаб боради (оила, дўстлар, ҳамкасблар, давлат хизматчилари, анъанавий динларнинг руҳонийлари). Ана шуларнинг гуноҳларини санаб, инсоний қадр-қийматларини пастга уриб ўзлари билан қиёслаганда иккинчи навга айлантириб қўяди. Натижада улар билан яқин муносабатада бўлишни чеклаш тавсия этилади, шахсий муносабатлар эса оилавий ажрашишгача олиб келинади, иш жойи ўзгартирилади, яшаш жойи ҳам (шаҳар, мамлакат) ўша оқим фойдасига ўзгартирилади. Секта ҳар бир мамлакатдаги аъзолари қалбидаги ватанни севиш туйғусини турли йўллар ва ёлғон важлари ила мавҳ этиб боради: давлат мадҳиясини куйлашни, давлат ташкилотларида...