islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таълим фидойиси эъзозда

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд.

Республика олий таълим муассасаларида узоқ йиллар талабаларга таҳсил берган, таълим соҳасининг тажрибали мутахассиси Шоғиёс домла Шожалилов ТИИ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи сифатида меҳнат қилмоқдалар.

Шоғиёс домла Шожалиловнинг таълимдаги сермаҳсул фаолиятини қадрлаш ва табаррук ёшдаги меҳнатини эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган ректор Уйғун домла Ғафуров, Ш.Шожалиловнинг ўқув ва ташкилий ишлардаги ёшларга хос шижоати, қатъий меҳнат интизомига эга намунали ходим сифатида қадрланишини таъкидлади. 60 ёшни қаршилаётган домлага касбий ва оилавий ютуқ ҳамда барака тилаб, Тошкент ислом институти жамоаси номидан табрикнома ва эсдалик совғаберилиб, эҳтиромнинг рамзи сифатида тўн кийдирилди.

Ш.Шожалилов 1985 йида Тошкент давлат университетини битиргач, шу ерда турли лавозимларда меҳнат қилиб, талабаларга узоқ йиллар таҳсил берди.

1999 йилдан эса, шу йили ташкил этилган Тошкент ислом университетида (ҳозирги Ўзбекистон халқаро ислом академияси) Ўқув бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Мазкур таълим муассасасида декан, проректор каби масъул вазифаларда, шу билан бирга ўқитувчи сифатида таълим жараёнларида муттасил иштирок этди.

2018-2019 йиллар оралиғида Тошкент Давлат шарқшунослик институтида ҳам дарс берди.

2019 йилдан ҳозиргача Тошкент ислом институти Ўқув-услубий бўлим бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.

“Аслида ҳар қандай табрик замирида инсоннинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака­маҳоратига чуқур эҳтиром ётади.

Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл­юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар.

Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган зарварақларига назар ташлар экан, унинг ҳаёт йўли ва мазмуни ёрқин намоён бўлади. Бу борада Сиз азиз инсоннинг босиб ўтган йўлингиз ҳар биримиз учун ибратдир.

Зеро, одамлар орасида ҳақиқий одам шу бўладики, ундан бошқа одамлар манфаат кўрадилар. Одамийлик туфайли одам шуҳрат топади, танилади ва билинади.

Биз Сизда ана шундай одамийлик, олижаноблик, сахийлик, ўз ишига масъулиятли, тўғрисўзлик фазилатларини кўрамиз ва Сизни намунали оила бошлиғи, азиз фарзандларингизнинг меҳрибон отаси, шириндан-шакар набираларнинг бобоси деб биламиз.

Қилган эзгу ишларингиз-у, меҳнатларингиз роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш Сиз азиз инсонга насиб этсин!”, дейилади табрик матнида.

Тадбир сўнгида, Шоғиёс домла ҳамда Олий маъҳадда фаолият юритаётган фидойи устозлар ҳақида дуои хайрлар қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

322381cookie-checkТаълим фидойиси эъзозда
1 та фикр мавжуд
  1. Абдуллаев Илхом, ТДПУ доценти, фплсафа доктори, география

    Жуда ажойиб диккатга муносиб, эьтиборли тадбир булибди, устозга вп уни хурмат юилан ьилга олганларга катта рахмат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: