“Ражаб шамолга, Шаъбон булутга, Рамазон ёмғирга ўхшайди. Ражаб ойида ғаллани ўз вақтида экиб, Шаъбон ойида суғормасангиз, Рамазон ойидан қандай ҳосил кутиш мумкин?”- Ибн Ражаб, “Латоифул маориф”. Ҳозир Рамазон ойида турибмиз, асарларда келишича, тарихда уламолар Рамазонга бир неча ой олдиндан тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлайдилар. Шунда бу ойда тоат-ибодат қилиш енгиллашади, савобли амалларни кўпроқ бажарилади...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
❓Cавол: Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мана бундай ёзувлар келмоқда: “Рамазон ойи 2021 йил 12 апрелдан – 12 майгача экан. Пайғамбаримиз с.а.в. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” дeган ҳадислари бор”. Шу ҳадис ишончлими?